- 230100, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси 112а-уй
- qqr@quallitygreen.com
- Душанба - Жума, 09:00-18:00
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилган бўлиб, Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг низоми Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори иловасига асосан тасдиқланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активлари бошқармасининг асосий вазифалари:
- Давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;
- Ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
- Илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш;
- Уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан оширишдан, Давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;
- Инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш;
- Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборатдир.
Иш кунлари ва манзиллар:
Иш кунлари: Душанба - Жума
Иш вақти: 09:00-18:00
Тушлик: 13:00-14:00
Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси 112а-уй
E-mail:qqr@quallitygreen.com
Е-хат манзили: qr_davaktiv@exat.uz
Телеграм: https://t.me/QR_DAVAKTIV
Мурожаат учун телефон ракамлар:
(61)-222-02-87
(61)-222-30-03
https://t.me/qr_davaktiv_murojaatbot
Результаты деятельности представлены в инфографике