Савол-жавоблар

 

Баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга - риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.

 

Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятлари тўғрисидаги Қонунлари асосида амалга оширилади.

Шунингдек,

Баҳолаш фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2008 йилдаги ПҚ-843 сонли “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”қарори асосида амалга оширилади.

Лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2003 йилдаги 210-сонли Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади.

Баҳолаш малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 04.08.2008 йилда 1840-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида амалга оширилади.

Биржа фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.02.2003 йилдаги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2011 йилдаги 129-сонли Қарори билан тасдиқланган “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

Шу билан бирга, Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 10.06.2011 йилда 2236-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида амалга оширилади.

 

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2003 йилдаги 210-сонли Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Биржа фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.02.2003 йилдаги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

 

 

Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  •  малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризаси;
  •  риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
  • риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;
  • малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
  • муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
  • фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.

            Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

            Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.

            Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

 

 

Риэлторлик ташкилоти лицензияга эга бўлган тижорат ташкилотидир.

            Риэлторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

            Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим, шу жумладан, риэлторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши керак.

            Риэлторлик ташкилотига унинг раҳбари аризасига кўра бир ёки бир неча турдаги риэлторлик хизматлари кўрсатиш учун лицензия берилиши мумкин.

            Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

            Риэлторлик ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

            Риэлторлик ташкилоти ўз фаолиятини ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширади.

 

 

Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2011 йилдаги 129-сонли Қарори билан тасдиқланган “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилади.

            Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияталабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

            Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси икки кун муддатда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

            Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

            Лицензияловчи орган уч кун мобайнида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

            Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

            Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади

 

 

Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:

  •  кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  •  кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
  •  кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
  •  кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

 

 

  • Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
  • Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Давлат, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чет эл инвесторлари билан тузилган тегишли шартномаларда ўз зиммасига олган, ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган шахслар имзолаган мажбуриятлар бўйичагина жавоб берадилар.

Давлат чет эл инвестицияларини жалб этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, бундай мажбуриятлар қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан кафолатланган ҳоллар бундан мустасно.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар белгилаш тақиқланади.

 

Давлат инвестицияларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари национализация қилинмайди.

Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.

Инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор:

  • ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг ёки инвесторлар бошқа активларининг энг кам миқдори билан чекланадиган;
  • камситилмайдиган асосда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;
  • етказилган зарарга мутаносиб равишда компенсация тўланадиган реквизиция бўйича талабларга риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.

Инвестор инвестицияларни реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.

Инвестицияларни ва инвесторларнинг таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

 

Давлат инвестиция фаолиятини қуйидаги йўллар билан рағбатлантиради:

  • инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш;
  • инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек фаолият турига ва инвестиция ҳажмларига қараб ҳар бир алоҳида ҳолат учун белгиланадиган муддатларга преференциялар бериш;
  • эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш;
  • халқаро шартномалар тузиш

 

 

Марказлаштирилган инвестициялар:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл инвестициялари ва кредитларни, заёмларни жалб этиш ҳисобидан амалга оширилади.

Марказлаштирилган инвестицияларни бошқариш давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Марказлаштирилган инвестициялар асосан мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларида давлат мақсадли дастурларини рўёбга чиқаришга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ажратилади.

Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси билан тузилган шартномалар асосида қабул қилинади.

Марказлаштирилмаган инвестициялар қуйидагилардир:

инвесторнинг ўз маблағлари;

банкларнинг кредитлари, шу жумладан чет эл банкларидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган кредитлар;

тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари.

Марказлаштирилмаган инвестициялар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Марказлаштирилмаган инвестицияларни бошқариш инвестор томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

 

 

Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш:

  • инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
  • асосий фондларнинг жадал амортизация қилиниши ҳуқуқини бериш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш;
  • рақобатни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни қўллаш;
  • кредит сиёсатини ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
  • ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
  • инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш.

 

 

Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади.

Капитал инвестицияларга асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.

Инновация инвестицияларига янги ёки такомиллаштирилган товарларни (ишларни, хизматларни), ишлаб чиқариш жараёнини, тадбиркорлик фаолиятини юритишда янги маркетинг услубини ёки ташкилий услубни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга киритиладиган инвестициялар киради.

Ижтимоий инвестицияларга инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.

 

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича (баланс ҳисобга олинган ҳолда ва ўрнатилган санаси, агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса: инвестициялаш объектида - юридик шахс янги ташкил этилганда ёки амалдаги юридик шахс тикланганда; инвестициялаш мажбуриятларини бажариш учун бошқа юридик шахс ташкил этмасдан мулк тарзида давлат активи сотиб олинганда - инвесторнинг объектида) ҳисобга олинади.

 

  • ишчи орган устав фондида давлат мулки объекти бўлган ёки унга бириктириб қўйилган давлат мулки объекти бўлган хўжалик бошқаруви органига (мавжуд бўлганда) ва хўжалик жамиятига (эмитентга, балансда сақловчисига) хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳисоб-китоблар ва улардан фойдаланиш прогнози билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва турлари юзасидан таклифлар тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади;
  • олинган таклифлар асосида ишчи орган танлов ҳужжатлари пакети тўпламига киритиш учун давлат мулки объектини сотишнинг танлов шартларини тайёрлайди;
  • ишчи орган танлов ҳужжатларини ва танловнинг таклиф этилаётган шартларини хулоса тайёрлаш учун ИИГга юборади;
  • танловнинг узил-кесил шартлари, шу жумладан, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори, турлари ва уларни киритиш муддатлари Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади.

 

Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат мулки объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.

 

  • ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
  • таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
  • инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
  • маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
  • ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
  • кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;
  • фаолият соҳасини сақлаб қолиш;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.

 

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар.

Хусусийлаштирилаётган давлат мулки объектларига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бу “Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери” ҳисобланади ва ва у Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан жамият иштирокчилари жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсга таклиф қилинадиган баҳо бўйича ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан, агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, фойдаланадилар. Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда ўзларининг имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлсалар, жамият ўзининг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Харидор томонидан давлат активларини олди-сотди шартномаси шартларини бажарилишини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига асосан тартибга солинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги “Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-423-сонли қарорига асосан Комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва маслаҳатчи-консультантларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ҳамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган объектларни сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;

ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш;

тендер савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини харид қилишга талабгорларнинг энг манфаатли таклифлари танловини ўтказиш;

давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;

сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши ва объектларни хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;

иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.

 

 

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида хўжалик жамияти, ўртоқлик жамияти, кооперативлар, хусусий корхоналар ва бошқалар ташкил этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг энг кўп тарқалган тури акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият.

Хўжалик жамиятларининг ўртоқлик жамиятларидан асосий фарқи шундаки, ўртоқлик жамияти бу шахсларнинг бирикиши бўлса, жамият бу капиталларнинг жамланишидир.

 

Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи (Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органи) томонидан баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.

 

Давлат активларининг қийматини баҳолаш хатлов натижалари бўйича корхонанинг мавжуд мол-мулки ва унинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ белгиланади.

Баҳолаш, қоидага кўра, уч усул билан, яъни:

- харажат;

- даромад;

- қиёсий сотувлар билан амалга оширилади.

Баҳолашнинг уч усулидан бирини қўллаш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи у ёки бу усулни қўллаш рад этилишинизарур равишда асослаши керак.

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига мувофиқ давлат мулкини Хусусийлаштириш комиссияси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органи томонидан тузилади.

Комиссия таркибига Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки ҳудудий орган вакиллари билан бир қаторда:

  • балансда сақловчи;
  • молия органи;
  • давлат солиқ хизмати органи;
  • хизмат кўрсатувчи банк;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
  • Кадастр агентлиги ваколатли вакиллари;
  • бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади.

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилишни ва унинг ишини ташкил этишни Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки ҳудудий орган томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:

  • Комиссия аъзоларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки ҳудудий органга Комиссия иши регламентини мунтазам бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишлича алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссиясининг қарорлари бўйича сотиладиган корхона ва объектлар бўйича, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини (улушларини) сотишда Комиссия тузиш талаб этилмайди.

 

 

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори билан тартибга солинади.

Давлат мулкларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига асосан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 279-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар орқали давлат активларининг ҳар бир тури бўйича хусусийлаштириш схемалари кўрсатилган. Схема ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан хусусийлаштириш дастурларини тасдиқланиши;

- Хусусийлаштириш ва хатловдан ўтказиш комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият юритиши;

- Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) бўйича қарор қабул қилиниши;

- баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;

- давлат активининг бошланғич нархини ва савдо турини аниқлаш;

- ОАВда эълонларни бериш (жойлаштириш);

- савдоларни ўтказиш;

- давлат активларини савдоларда сотиш;

- олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш;

- инвестиция ва бошқа мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш (мавжуд бўлганда);

- мулк ҳуқуқига давлат ордерини ёки сертификатни (акциялар бўйича тегишли ДЕПО ҳисобварағига ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат) бериш.

 

 Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

-давлат корхонасини хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантириш;

-давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва кимошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.

Давлат мулкларини хусусийлаштириш (сотиш) усуллари:

- биржа савдолари;

- очиқ ва ёпиқ аукционлар ҳамда танловлар ўтказиш.

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 3-бандида белгилаб берилган:

1) асосий фондларининг баланс қиймати (2005 йил 1 январь ҳолатига кўра) бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган корхоналар;

2) қимматбаҳо, нодир металлар, қимматбаҳо тошларни кавлаб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари;

3) саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, кончилик, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуаларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурғулаш корхоналари ва ташкилотлари. Магистрал нефть қувурлари ва газ қувурлари, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва ҳудудий қозонхоналар, тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари;

4) кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш);

5) фармацевтика саноати ҳамда тиббий-биологик дори-дармонлар саноати корхоналари;

6) электр алоқаси корхоналари, телевизион, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоотлари;

7) ракета-космик мажмуалар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

8) матбаа корхоналари ва нашриётлар;

9) ахборот ва телеграф агентликлари;

10) шифрлашда ишлатиладиган техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

11) стандартлаштириш ва метрология корхоналари ҳамда ташкилотлари;

12) таваккалчилик хавфи юқори бўлган объектлар ҳамда ички ва ташқи хавф-хатари бор ишлаб чиқариш объектлари қуриш ҳамда улардан фойдаланишни, улар учун ускуналар, назорат қилиш ва фалокатларнинг олдини олиш тизимларини тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

13) ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқловчи, ёнғиндан огоҳлантирувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантиришга мўлжалланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

14) сув хўжалиги ҳамда мелиорация тизимларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар, авария-қутқарув кемалари, гидротехника иншоотларини техник назорат қилиш кемалари;

15) муҳандислик инфратузилмаси объектлари: туман марказлари ва шаҳарларнинг электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, ташқи ёритиш, ташқи ободонлаштириш объектлари, шунингдек бундай объектларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни амалга оширувчи корхоналар;

16) темирйўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчилар ҳамда юклар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар. Ҳарбий турдаги автомобиль колонналари;

18) вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари, шунингдек умумтаълим муассасалари;

19) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилотлари. Давлат илмий марказлари;

20) давлат наслчилик хўжаликлари ва фермалари, от заводлари, элита-уруғчилик хўжаликлари, уруғчилик ва селекция станциялари, давлат уруғчилик инспекциялари ва қишлоқ хўжалиги экинларининг технологик сифатини баҳолаш лабораториялари, нав синов станциялари ва участкалари;

21) почта алоқаси корхоналари;

22) ўрмон хўжалигининг, геология, картография-геодезия, гидрометеорология хизмати корхоналари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ахборот марказлари;

23) саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва моллари кўмиладиган жойлар;

24) машина синаш станциялари, элеваторлар, музлатгич хоналар, омбор хўжалиги объектлари;

25) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат санаторий-курорт хўжаликлари;

26) концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари ва объектлари, кинолаштириш объектлари, шунингдек кутубхоналар ва ўқув заллари;

27) соғлиқни сақлаш муассасалари;

28) ветеринария хизмати, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати корхоналари ва муассасалари;

29) ногиронлар, қариялар ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари қаровда бўладиган уйлар ва интернатлар;

30) болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг соғломлаштириш муассасалари;

31) маросимлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар. 

 

 

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 2-бандига асосан, қуйидаги давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди:

1) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;

2) маданий мерос объектлари, давлат фондларини киритган ҳолда, шу жумладан китобларнинг, кино, фото- ва фоноҳужжатлар, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондлари, музейлар ва музей бойликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;

3) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, валюта захирасининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг олтин захираси;

4) пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар;

5) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунига қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк);

6) ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

7) радиоактив моддаларни кавлаб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

8) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва улар учун асбоб-ускуналар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар;

9) овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар;

10) кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинлар экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар;

11) Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк;

12) атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар;

13) портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар;

14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

15) санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф-муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар;

16) даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш муассасаларининг корхоналари;

17) махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 15361 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази);

18) қабристонлар.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.

Муниципал мулк объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади.

 

 

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар.

Буюртма оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

Давлат активларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат активларини сотиш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

 

 

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели жиҳатларини инобатга олган ҳолда, давлат мулкларини хусусийлаштириш жараёнларида ҳам ўз тамойиллари ва ёндашувлари ишлаб чиқилган ва изчил амалга оширилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат: 

Биринчидан, хусусийлаштиришнинг ваучер (чекли) бепул амалга оширилишидан, хорижий экспертлар республика раҳбариятини ушбу ғояга ундашга қатъий уринган бўлсада, воз кечиш. Дастлаб давлат мулкларини янги мулкдорларга сотиш йўли билан бошқа мулкчилик шаклига айлантиришга эътибор қаратилди. Бунда, фақатгина ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш объектлари истисно этилди.

Хусусийлаштиришнинг тўлов асосида амалга оширилишининг қабул қилиниши бир неча жиҳатларга боғлиқ эди:

  • психологик ёндашув, негаки бупул олинганларни лозим даражада асрамайдилар ва қадрига етмайдилар;
  • кўплаб авлодлар меҳнати эвазига бунёд этилган давлат мулкларини барча аҳоли ўртасида тенг тақсимлашда вужудга келадиган ижтимоий ноҳақликларга йўл қўймаслик зарурияти;
  • сармояларни ваучер (чек)ларга йўналтиришнинг фойдаси ҳақида аҳолининг асосий қисмида аниқ тушунчалар мавжуд эмаслиги.

Иккинчидан, хусусийлаштиришни ишлаб чиқариш ва бошқарув тузилмасида вужудга келган майдалаштириш ва монополиядан чиқариш муаммоларини ҳал этиш билан комплекс тарзда амалга ошириш;

Учинчидан, хусусийлаштиришнинг босқичма-босқич ва дастурий ёндашув асосида амалга оширилишини таъминлаш. Бу изчил ишлаб чиқилган, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳар бир босқичи вазифаларидан келиб чиқиб, республика, тармоқ ва ҳудудий хусусийлаштириш дастурлари асосида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари ривожланишини ошкора ва тизимли амалга оширилишига имконият яратди. 

Биринчи босқич (1992-1993 йиллар)да “майда хусусийлаштириш” номини олган даврда давлат уй-жой фонди, савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш кичик корхоналари, маҳаллий саноат ва иқтисодиётнинг баъзи бошқа тармоқлари хусусийлаштирилди.

1994 йилдан бошлаб бозор инфратузилмасини, шу жумладан инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш давом эттирилди.

Кейинги босқичнинг алоҳида жиҳатлари саноатнинг барча тармоқларида халқ хўжалиги объектлари ва корхоналарини, базавий ва стратегик корхоналардан ташқари ялпи хусусийлаштириш билан гавдаланади. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозори ҳам жадал ривожланди. 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ хусусийлаштиришдан асосий мақсад самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий мулкини ўзгартиришдир.

Иқтисодиётни тузилмавий таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва янада диверсификация қилиш, мамлакатни иқтисодий ривожлантиришда хусусий мулкнинг роли ва улушини ошириш, ўхшаш халқаро амалиёт бўйича корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ушбу асосда юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлаш учун инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш.

 

Давлат тасарруфидан чиқариш - давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.

Хусусийлаштириш - жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг мақсади самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришдир.

Хусусийлаштиришдан асосий мақсад, хўжалик юритишнинг бозор муносабатлари базавий шароитларини яратиш, яъни ушбуларсиз иқтисодиётнинг нодавлат сектори фаолият юритиши имконсиз бўлган хусусий мулкчилик институтини шакллантириш, иқтисодий ва ҳуқуқий база ва институтционал тузилмани ташкил этишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” китобида хусусийлаштириш натижасида энг камида иккита асосий вазифалар ҳал этилиши зарурлигини кўрсатган эдилар: биринчидан - давлат тасарруфидаги мулклар ўзининг ҳақиқий эгасини топиши лозим. Бунда Президент тушунча берганларки, гап мулкчиликнинг механик - давлатдан жамоа, акциядорлик ёки хусусий мулкчиликка ўзгариши тўғрисида кетмаяпди. Гап шу ҳақдаки, мулкларни ҳақиқий, ушбу бойликларни ўз мулки каби тасарруф эта оладиган мулкдорларга бериш тўғрисида кетмоқда. Хусусийлаштириш жараёнларидаги иккинчи муҳим вазифа – бу кўп тармоқли ва рақобат муҳитини рағбатлантирувчи иқтисодиётни вужудга келтириш.  

 

тўлов қобилиятига эга бўлмай қолган, зарар келтириб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини юритади;

устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш қандай бораётганлиги, шунингдек бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;

суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;

молиявий аҳволи мониторинги юритилаётган корхоналарнинг раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахсларига мазкур корхоналар молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жарима солади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қонуннинг мақсади юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

“Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”даги ВМҚ-765-сонли қарори.

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги тушинилади.

кузатув – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили.

суд санацияси — қарздор юридик шахсга нисбатан молиявий жиҳатдан соғломлаштириш ва унинг кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда иқтисодий суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш таомили.

ташқи бошқарув — қарздор юридик шахсга нисбатан уни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда иқтисодий суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш таомили.

тугатишга доир иш юритиш — кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган таомил.

Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги:

агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса — олти ой ичида бажарилмаган бўлса;

агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади.

Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга.

Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари эга.

Банкротликнинг 4 та таомили мавжуд, улар кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш таомиллари ҳисобланади.

Суддан ташқари бажариладиган таомиллар судгача санация қилиш ёки қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш (фаолиятини тугатиш) бўлиши мумкин.

Банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), бошқарув органи ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга тақдим этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган битимга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.

Қарздор юридик шахсга нисбатан қуйидагилар манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе ҳисобланувчи юридик шахс;

қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан улар билан тузилган меҳнат шартномаси банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилмасидан олдинги бир йил давомида бекор қилинган ҳолларда ҳам;

юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари).

Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган бўлиши керак.

Ҳа, тузилиши мумкин. Келишув битими банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида тузилиши мумкин.

Ҳа, мумкин. Иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздор юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган келишмовчиликлар иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

Банкротлик таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд бошқарувчилари томонидан «e-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.

Суд бошқарувчиси қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:

кредиторлар йиғилишини чақириш;

ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда кредиторлар қўмитаси чақирилишини талаб қилиш;

олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этиш;

ушбу Қонунда белгиланган тартибда ҳақ олиш;

ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш учун бошқа шахсларни шартнома асосида улар фаолиятига қарздорнинг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, жалб этиш;

ўз вазифасини бажаришни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида иқтисодий судга ариза бериш.

 

Самарадорлик мезони ҳисобланмиш молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларга фақатгина ижро этувчи бошқарув органнинг фаолияти билангина эришиб бўлмайди. Етакчи қанчалик моҳир бўлмасин, ғалабага бутун меҳнат жамоасининг биргаликдаги меҳнати билан эришилади. Шунинг учун Низомнинг 28-бандида айтилган: «... ташкилотларда ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб эътироф этилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди».

Корхонанинг ички ҳужжатларига, масалан «Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом», «Ходимларни мукофотлаш тўғрисида Низом» ва бошқаҳужжатлар ишлаб чиқилганда ва/ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур масала албатта инобатга олиниши керак.

 

Самадрадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) корхонада тасдиқланган барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларининг ўртача ўлчанган миқдори сифатида ҳисобланади.Ҳисоблаш асосий СМК бўйича алоҳида, қўшимча СМК бўйича алоҳида амалга оширилади.Ижро этувчи органнинг фаолиятини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар бўйича якунлар ҳам, қўшимча кўрсаткичлар бўйича якунлар ҳам ҳисобга олинади. Бунинг учун асосий ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича СЙК суммасининг ўртача арифметик қиймати ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ҳар бир ҳисобот даври учун самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари рўйхати, уларнинг прогноз (мақсадли) миқдорлари, шунингдек салмоғи хўжалик юритувчи субъектнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан тасдиқланади. Шунинг учун тасдиқланган кўрсаткичлардан ҳар қандай оғишларга ёки уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини ўзгартиришга фақат шу кўрсаткичларни тасдиқлаган ваколатли органнинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Агар тасдиқланган кўрсаткични бажариш имкони йўқлиги ваколатли органга асослаб берилса, у томонидан:

  • мазкур кўрсаткични самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари рўйхатидан чиқариш ва қолган кўрсаткичларнинг салмоғини ўзгартириш тўғрисида; ёки
  • СМКнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичи ва/ёки унинг салмоғини ўзгартириш тўғрисидақарор қабул қилиниши мумкин.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими, уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичлариижро этувчи органнинг таклифлари асосида тасдиқланиши инобатга олинса, кейинчалик уларга киритилган ўзгартиришларни шу кўрсаткичларни тайёрлаш пайтида йўл қўйилган камчилик сифатида баҳолаш лозим. Айнан шу сабабдан «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом»да самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимини ва уларнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини ишлаб чиқиш учунташқаридан маслаҳатчиларни жалб қилиш кўзда тутилган. Бунда СМК тизимини татбиқ қилишда хатога йўл қўйилиши таҳликаси имкон қадар камайтирилади ва сарфланган харажатлар ўзини оқлайди. СМК тўғри ва ҳаққоний ҳисобланганлиги ижро этувчи органининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундай экан СМК тизимини татбиқ этишга профессионал ёндашув корхонанинг фаолиятини баҳолашда ижро этувчи органнинг ўзига бўлган ишончини оширади.

 

 

Ҳа, биринчи бешта кўрсаткич Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисобот топширишга ўтган корхоналарда ҳисоблаш учун кўзда тутилган. Бу бешта кўрсаткич корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини баҳолаш учун муҳим, бундан ташқариманфаатдор шахслар, шу жумладан хорижий инвесторлар айнан шу кўрсаткичлар билан танишишни истайдилар.

Мазкур кўрсаткичларни ҳисоблаш қоидаларидан маълумки, улардан тўрттасини Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС) бўйича тайёрланган ҳисоботлар асосида аниқ ҳисоблаб чиқиш мумкин[1]. Фақат битта кўрсаткич (EBITDA–фоизлар, солиқлар ва амортизация чиқариб ташланишидан олдинги фойда) қўшимча маълумотларни талаб қилади. Бу маълумотлар БҲМС бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларда йўқ, аммо СМКни ҳисоблаш учунасос бўладиган бошқа манбаларда бор. Бу эса биринчи бешта муҳим кўрсаткични жорий даврда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари стандартларидан қатъи назар ҳисоблаш имконини беради.


[1]Қаранг. «Асосий самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ҳисоблаш қоидалари». «ДавлатулушибўлганакциядорликжамиятларивабошқахўжаликюритувчисубъектларфаолиятисамарадорлигинибаҳолашмезонларитўғрисидаНизом»га 3а-илова..

 

 

Низомга мувофиқ, 2а-иловада келтирилган СМК ҳисоблаш учун зарурий ва ЎзР Давлат активларини бошқариш марказига топширилиши шарт. Алоҳида СМКларни қўллаш имкони бўлмаган ҳолларда, бу ҳақидаги қарор ташкилотнинг ижро этувчи органи таклифига асосан ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланади.

Тушунарлики, ташкилот фаолиятининг ўзига хос томонлари бошқа СМКлар ҳам қўлланилишини тақозо этиши мумкин. Бундай ҳолларда, 2б-иловада келтирилган қўшимча кўрсаткичлар доирасида иш тутиш тавсия этилади. Ижро этувчи орган фаолиятини баҳолаш учун қўлланиладиган барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ваколатли бошқарув органи (кузатув кенгаши, таъсисчи ва ҳ.к.) қарори билан тасдиқланиши лозим.

 

Давлатга топшириладиган ҳисоботларнинг даврийлигидан қатъи назар, СМКни ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади[1]. Бу нарса ҳисоботни бир йилда бир марта топширадиган ташкилотларга ҳам тааллуқли. Давлат органларига топшириладиган ҳисоботлар (молиявий, статистик, солиқ ва бошқа) СМКни ҳисоблаш учун ахборот манбаларидан бири ҳисобланади, холос. Улардан ташқари, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги, бизнес-режадаги, белгиланган тартибда олинган ёки ишлаб чиқилган бошқа материаллардаги маълумотлардан фойдаланиш зарур[2].


[1]Қаранг. «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом»нинг 8-банди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига илова.

[2]Ўша ерда. 13-банд.

Самарадорликнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичларихўжалик юритувчи субъектнинг ижро этувчи органи томонидан ташкилотнинг ваколатли органига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Уларнинг миқдори қонунчиликда тасдиқланган меъёрий миқдордан паст бўлиши мумкин эмас. Кўпчилик меъёрий миқдорлар кўрсаткичлари қонунчиликда белгиланмаганлиги сабабли, уларни тўғри аниқлаш жуда муҳим. Бу қандай амалга оширилади ва нималар ҳисобга олиниши керак?

Прогноз (мақсадли) кўрсаткичларининг объектив қийматларини белгилаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  • ташкилот ёки умуман соҳа бўйича  экспертлар ўтказган баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш ва фойдаланиш;
  • энг муваффақиятли рақобатчиларнинг молиявий ва номолиявий кўрсаткичларини тўплаш ва комплекс таҳлил қилиш;
  • ўтган даврлардаги (камида олдинги уч йил) ҳақиқий маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш.
  • Specific - муайян, аниқ. «Зудлик билан тугмани босиш» мақсади аниқ белгиланмаган, бунинг ўрнига  «1 сония давомида тугмани босиб туриш»тўғри бўлади;
  • Measurable - ўлчанадиган. Мақсад натижасини миқдор жиҳатдан ўлчаш мумкинлиги назарда тутилиши лозим;
  • Achievable–эришса бўладиган. Мақсад эришса бўладиган бўлиши лозим;
  • Relevant– шароитга мос. Мақсадга эришиш ресурслар билан таъминланган бўлиши лозим;
  • Timed/Time-bounded — Нуқтага/вақт оралиғига боғланган бўлиши. Боғлиқлик йўқ экан – мақсад ҳам йўқ (орзу бор, холос).

Мақсадни белгилашда SMART қоидалари инобатга олиниши лозим. «Мақсадлар асосида бошқариш»(objectivemanagement) концепциясида самарадорликка эришиш учун олдинга қўйилаётган мақсад қуйидаги мезонлар асосида текширилади:

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu