Хусусийлаштириш тартиби

  1. Давлат активлари электрон онлайн шаклда ўтказиладиган аукционлар ва танловлар орқали реализация қилинади.

2.1. Аукционлар ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи - ахборот тизимида ўтказилади.

2.2. Аукционлар ўтказишда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида жойлашган, сотувчининг ва сотиладиган давлат активларининг электрон ахборот базасига (кейинги ўринларда ахборот базаси деб аталади) ягона кириш нуқтасини тақдим этадиган ресурс – ихтисослаштирилган веб-порталдан фойдаланилади.

2.3. Электрон аукцион – харидорни мусобақа асосида аниқлаш бўйича веб-порталда ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат активнинг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади.

2.4. Аукцион ўтказиш учун буюртмачилар - оператор билан веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича шартнома тузадилар.

2.5. Электрон аукционда (танловда) иштирок этиш учун буюртманомалар операторнинг веб-порталида автоматик режимда билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб қабул қилинади ва буюртманомаларни қабул қилиш электрон аукцион (танлов) ўтказилиши кунидан икки иш куни олдин (соат 13:00 гача) якунланади.

2.6. Буюртманомаларни қабул қилишнинг белгиланган муддатидан кейин тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.

2.7. Буюртманома электрон шаклда берилади ва ЭРИ билан тасдиқланади.

2.8. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома веб-порталда савдоларни ўтказишдан камида ўттиз календарь кун олдин жойлаштирилади.

2.9. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинганидан кейин оператор барча истаган шахсларнинг веб-порталда жойлаштирилган сотиладиган давлат активи ҳақидаги маълумотга эркин кириши имкониятини таъминлайди.

2.10. Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар олдиндан веб-порталда рўйхатдан ўтадилар.

2.11. Аукцион савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган вақтда, савдо майдончасида сотиладиган давлат активини бошланғич нархи бўйича автоматик тарзда жойлаштириш орқали бошланади.

2.12. Аукцион мусобақа асосида, нархини ошириш тамойили бўйича ўтказилади.

2.13. Аукционлар иш куни давомида, соат 09:00 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.

2.14. Агар лотнинг нархини ошириш ҳақидаги таклифни охирги тасдиқлаш иштирокчи томонидан электрон аукцион ўтказилиши вақти тугашигача ўн дақиқадан кам вақт қолганда амалга оширилган бўлса, аукционни ўтказиш муддати таклифни охирги тасдиқлаш пайтидан бошлаб ўн дақиқа муддатгача узайтирилади. Ҳар бир кейинги таклиф электрон аукцион ўтказилиши муддатини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон аукцион ўтказилиши муддати кўпи билан уч соатга узайтирилади ва аукцион соат 21:00 гача якунланиши лозим. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб соат 21:00 гача тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.

III. Аукцион босқичлари қўйидагича:

3.1. биринчи тўрт босқичда — аукцион активи бошланғич қийматининг беш фоизини;

3.2. бешинчи ва кейинги босқичларда — аукцион активи бошланғич қийматининг уч фоизини ташкил этади.

3.3. Истисно тариқасида бошланғич қиймати электрон аукцион ўтказилиши тўғрисида билдиришномани жойлаштириш пайтига келиб белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваридан ортиқ бўлган давлат активини сотишда, аукцион босқичи эса аукцион активининг бошланғич қийматидан икки фоизни ташкил этади.

3.4. Электрон аукцион аукцион иштирокчиларидан лотнинг бошланғич нархидан бир босқичга оширилган лотнинг нархи тўғрисида таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.

3.5. Агар аукцион иштирокчиларидан бири таклифни сўраш пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг белгиланган босқич миқдорига оширилган нархни тасдиқласа, лот нархи тўғрисидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.

3.6. Агар охирги тасдиқланган таклиф пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг нархини ошириш тўғрисида кейинги таклиф бирорта иштирокчи томонидан тасдиқланмаса, электрон аукцион аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани автоматик шакллантириш билан якунланади. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб эътироф этилади.

3.7. Ҳар бир сотилган давлат активи бўйича аукцион натижалари веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган электрон баённома билан расмийлаштирилади.

3.8. Оператор махсус бланкада аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан уни почта орқали юборади). Баённоманинг нусхаси белгиланган тартибда сотувчига юборилади.

3.9. Баённома давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш ёки такрорий аукцион ўтказилиши учун асос ҳисобланади.

  1. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш тартиби:

4.1. Давлат акцияларини сотиб олиш учун харидор (харидорнинг воситачиси) биржа савдолари бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) харидор (харидорнинг воситачиси) сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида пул маблағларини депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат акцияларининг ва харидор воситачисининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.

4.2. Пул маблағлари харидорнинг воситачисини кўрсатмасдан депозитга қўйилган тақдирда ҲККПга топшириқ-шартноманинг нусхаси тақдим этилади.

4.3. ЭАВ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит қўйилган санадаги курси бўйича ўтказилади.

4.4. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан харидорнинг (харидор воситачисининг) ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.

4.5. Давлат акциялари сотиб олинганда топшириқ-шартномада харидорнинг давлат акциялари қийматини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилиши шарт.

4.6. ҲККП биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда биржага харидор воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва юборади.

4.7. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан биржага биржа савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.

4.8. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:

- биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);

- биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисоб рақамига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.

4.9. ҲККП биржа битими бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;

Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;

сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

4.10. Харидор (харидорнинг воситачиси) томонидан тўлов муддати бузилган тақдирда биржа битими бекор қилинади. Бунда ҲККП харидор томонидан депозитга қўйилган пул маблағларидан белгиланган тартибда тақсимланадиган биржа битими суммасининг

5 фоизи миқдорида сотувчининг фойдасига жарима ҳамда биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини ушлаб қолади ва қолган пул маблағларини харидорнинг ҳисобварағига қайтаради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu