Янгиликлар

29 Май 2024

Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Алоқабанкларнинг “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги бино-иншоотларини сотиш жараёнлари тўғрисида

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги”), "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"га тегишли “Toshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли биноларини (кейинги ўринларда – "Актив"/ “Бизнес марказлар”) оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида эълон қилади.

Ушбу битимга “KPMG” компанияси (кейинги ўринларда – “KPMG”) сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.

Давактив агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Савдо жараёнларининг мазкур босқичида, консультант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади. Бозордаги ушбу Бизнес марказларини сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш, KPMG томонидан Активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерларни соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юбориш ва улар билан индивидуал мулоқотга кириш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Инвесторларнинг мазкур Бизнес марказларини сотиб олишга қизиқишларини, шунингдек сотиб олиш шакли яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади

Ушбу бизнес марказларни сотиб олишга қизиқиши бўлган инвесторлар қуйидаги каналлар орқали батафсил маълумотларни олишлари мумкин:

SSandykbayeva@kpmg.com

MSarsekeyeva@kpmg.com

NShuxratov@kpmg.co.uz

Активлар тўғрисида қисқача маълумот:

1) “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг кўп қаватли биноси

Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй

Баланс сақловчи: Ўзсаноатқурилишбанк;

Умумий майдони: 82,284 кв.м.;

Қаватларнинг умумий сони: 33

 

2) “Асакабанк” АЖнинг кўп қаватли биноси

Объект манзили: Тошкент шаҳри., Шайхонтоҳур тумани, Янги Тошкент кўчаси, 1-уй

Баланс сақловчи: Асакабанк;

Умумий майдони: 66,202 кв.м;

Қаватларнинг умумий сони: 26

 

3) АТ “Алокабанк” кўп қаватли биноси

Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Укчи кўчаси, 2

Баланс сақловчи: Алоқабанк;

Умумий майдони: 81,439 кв.м.;

Умумий қаватлар сони: 26

Дисклеймер

Давактив агентлиги ва тижорат банклари сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, тижорат бакнлари ва "КPMG" компаниясининг Активни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги, тижорат бакнлари ва "КPMG" ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, тижорат бакнлари ва "КPMG" компанияси томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

6728 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu