Янгиликлар

06 Июнь 2024

Давактив агентлиги “Ўзбекистонда рақобатбардошликни ошириш учун адолатли бозор шароитлари” мавзусига бағишланган халқаро семинарда иштирок этди

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Courtyard by Marriott меҳмонхонасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) кўмагида “Ўзбекистонда рақобатбардошликни ошириш учун адолатли бозор шароитлари” мавзусига бағишланган халқаро семинар ўтказилди.

Тадбирда ИҲТТнинг Марказий Осиё бўлинмаси раҳбари ва катта таҳлилчиси Г.Леконт, Нидерландия Молия вазирлигининг маслаҳатчиси В.Кремер, Литва ҳукуматининг Мувофиқлаштириш маркази директори В.Даниэлиус, Руминиянинг Давлат корхоналари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш агентлиги президенти М. Прекуп, Рақобат қўмитаси раҳбарияти ҳамда Давактив агентлиги директори ўринбосари А.Миралиев, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар, йирик давлат иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида экспертлар томонидан ИҲТТнинг янгиланган раҳбарлик тамойиллари, шунингдек корпоратив бошқарув ва хусусийлаштиришга доир энг яхши амалиётлар тўғрисида тақдимотлар қилинди. Семинар қизғин баҳс ва мунозаралар шаклида бўлиб ўтди.

901 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu