Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “93-махсус трeст” АЖ (кейинги ўринларда – "Эмитент" / "Актив") устав капиталидаги 85,71 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш белгиланган.
Шунга кўра, хусусийлаштириш жараёнлари "Тошкент" Республика фонд биржасининг МҚҚМП Nego савдо платформаси (кейинги ўринларда – “Савдо платформаси”) орқали биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Актив тўғрисида қисқача маълумот:
"93-махсус трeст" АЖ – Махсус монтаж қурилиш ишлари, нотурар бино ва иншоотларни қуриш ишларини ташкил қилувчи корхона ҳисобланади.
- Корхонанинг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Миробод туман Чимкент кўчаси, 17 уй.
- Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 85,71 фоиз;
- Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 5 397 967 дона (оддий) акция;
- Бир дона акциянинг номинал нархи – 500,0 (беш юз) сўм;
- Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 7 872 (етти минг саккиз юз етмиш икки) сўм;
- Активнинг бошланғич қиймати – 42 492 796 224 (қирқ икки миллиард тўрт юз тўқсон икки миллион етти юз тўқсон олти минг икки юз йигирма тўрт) сўм;
- Эмитентнинг устав фонди миқдори – 3 148 983 500,0 (уч миллиард бир юз қирқ саккиз миллион тўққиз юз саксон уч минг беш юз) сўм;
- Савдо ташкилотчиси –"Тошкент РФБ" АЖ;
- Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитент ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар билан корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz саҳифаси орқали танишиш мумкин.
Битимни амалга ошириш жараёни:
Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, МҚҚМП Nego савдо платформасида 24.07.2024 йилдан бошланади. (ҳавола).
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу савдо жараёнларига барча талабгорларни иштирок этишга чорлаб қоламиз!
Қўшимча маълумотлар учун Давактив агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига +998(71)207-05-19 ва +998(97) 381-75-75 алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Дисклеймер
Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.