Янгиликлар

26 Май 2023

Навоий вилоятида навбатдаги “Roadshow” тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорига мувофиқ, 1001 та корхонадаги давлат акция пакетлари ва 1046 та кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши, шунингдек, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши барча фуқаролар ва инвесторларга қатнашиш имконияти тақдим этиш мақсадида «битта акция – битта лот» тамойили асосида "халқчил IPO" орқали таклиф этилиши белгиланган.

Ҳудудларда мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушинтириш ва тарғибот қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 25 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Навоий вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Roadshow” тақдимоти ўтказилди.

Ушбу тадбирда 150 нафардан зиёд маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари, тадбиркор ва инвесторлар иштирок этди.

“Roadshow” тақдимоти Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Бекзод Усмонов, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нурали Атажонов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Исломиддин Норимов бошчилигида бўлиб ўтди.

“Roadshow” иштирокчиларига Давактив агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил давомида хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ жами 117 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилганлиги, шундан 21 та давлат активлари 58,3 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 2022 йил давомида тадбиркорлар ва фуқаролар учун 2110 та 25,4 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 730 та 97,9 гектар ер участкалари 35,1 млрд.сўмга сотилишига эришилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорига мувофиқ, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган Навоий вилоятидаги жами 106 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг активлари, шундан 71 та кўчмас мулк объектлари, жумладан, "битта акция – битта лот" тамойили асосида “Навоий КМК” АЖнинг 2 фоиз акция пакетлари ҳамда “Жанубсаноатмонтаж” АЖнинг 20,7 фоиз акция пакетлари “халқчил IPO”га чиқарилиши яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий, ҳам амалий тушунтирилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган “Roadshow” давомида Давактив агентлиги директори ўринбосари Бекзод Усмонов ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар.

Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилиб, давлат активларини сотиб олган тадбиркорлар томонидан ушбу объектлар негизида бажарилган ишлар, шунингдек сотувга чиқарилган давлат активлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шу каби тадбирлар бугунги кунга қадар Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказилди, шунингдек йил давомида республикамизнинг қолган барча вилоятларида, Тошкент шаҳрида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.

1932 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu