Янгиликлар

15 Май 2023

Андижон вилоятида навбатдаги "Roadshow" тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорига мувофиқ, 1001 та корхонадаги давлат акция пакетлари ва 1046 та кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши, шунингдек, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши барча фуқаролар ва инвесторларга қатнашиш имконияти тақдим этиш мақсадида “битта акция – битта лот” тамойили асосида “халқчил IPO” орқали таклиф этилиши белгиланган.

Ҳудудларда мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушинтириш ва тарғибот қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 13 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Андижон вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги Roadshow тақдимоти ўтказилди.

Ушбу тадбирда 500 нафардан зиёд маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари, тадбиркор ва инвесторлар иштирок этди.

Roadshow тақдимоти Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Артикмирза Алимжанов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов бошчилигида бўлиб ўтди.

“Roadshow” иштирокчиларига Давактив агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил давомида хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ жами 132 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилганлиги, шундан 67 та давлат активлари 66,3 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 2022 йил давомида тадбиркорлар ва фуқаролар учун 3215 та 158,2 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 716 та 76,2 гектар ер участкалари 40,0 млрд.сўмга сотилишига эришилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорига мувофиқ, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган Андижон вилоятидаги жами 75 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг активлари, шундан 41 та кўчмас мулк объектлари, жумладан, “битта акция – битта лот” тамойили асосида “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 20 фоиз акция пакетлари “халқчил IPOга чиқарилиши яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга E-auksion электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий, ҳам амалий тушунтирилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган Roadshow давомида Давактив агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар. 

Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилиб, давлат активларини сотиб олган тадбиркорлар томонидан ушбу объектлар негизида бажарилган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шу каби тадбирлар йил давомида республиканинг барча вилоятларида, Тошкент шаҳрида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.

1619 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu