Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул МФЙда жойлашган бошланғич нархи 37 млрд. сўмлик Анҳор Сайли (собиқ “Азиз” ва “Казбек”) дам олиш оромгоҳлари очиқ аукцион натижасида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали 61 млрд. сўмга сотилганлигини маълум қилади.
2023 йил 6 март куни ўтказилган онлайн-аукцион савдосида Impower trading МЧЖ ғолиб деб топилди.
Ушбу онлайн-аукцион 5 нафар талабгор ўртасида қизғин кечди ва савдо жараёнида бошланғич нархга нисбатан 24 млрд. сўм қимматроқ нарх таклиф этилди.
Маълумот учун, ушбу давлат активи 1,9 гектар ер майдони ҳамда 3 831 кв. метр бино-иншоотларга эга.