Оммавий савдоларга чиқарилган Дон корхоналаридаги давлат улушлари бўйича савдо жараёнида ўтказилган қўшимча музокарлар якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:
“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг 72,3 фоиз ҳамда “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖнинг 92,2 фоиз акция пакетлари бўйича оммавий савдолар қайта ташкил этилиши белгиланган;
“Попдонмаҳсулотлари” АЖнинг 92,8 фоиз акциялар пакети бўйича энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “ART SOFT HOLDING” МЧЖ 58,0 млрд сўм харид қийматини тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.
Ушбу активлар бўйича савдоларда иштирок этган талабгорларга индивидуал хабарномалар юборилади.
Ўз навбатида, савдо ғолиби камида 5 йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш, мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш мажбуриятини олиши белгиланган.
Маълумот учун: “Art Soft Holding” МЧЖ – йирик пахта-тўқимачилик кластери бўлиб, Поп, Мингбулоқ ва Чуст туманларида кластерлари мавжуд. Жамиятнинг 30 дан ортиқ корхоналарда 10 275 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. 2022-йилда қиймати 56.7 млн АҚШ доллари бўлган махсулотлар экспорт қилинган.