YouTube орқали кўриш учун ҳавола
Матн:
Менинг исмим Маттиас Нейм, мен Германиянинг Берлин шаҳрида фаолият олиб борадиган “Indecon Consulting” консалтинг компанияси директориман.
Қонун ҳақида тўхталиб ўтсам:
Менинг фикримча, янги Қонун жуда кенг қамровли, ҳатто баъзи жиҳатлари бўйича жуда ҳам батафсил ишлаб чиқилган.
Ўйлайманки, бу сотувчи ва харидор учун зарур ҳуқуқий аниқликни таъминлайди. Ўйлайманки, янги Қонун муносабати билан маҳаллий ва хорижий инвесторлар хусусийлаштириш жараёнларида тобора кўпроқ иштирок этади.
Янги Қонуннинг шахсан мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган айрим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчиман:
1. Шаффофлик:
Янги Қонун хусусийлаштириш жараёнларининг барча жиҳатлари ва босқичларининг кенг шаффофлигини талаб қилади. Бу коррупциянинг олдини олади ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлайди.
2. Жараёнларни ягона давлат органида марказлаштириш:
Қонун билан хусусийлаштириш жараёнлари аниқ белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ягона давлат органида марказлаштириш кўзда тутилган. Бу хусусийлаштиришни юқори даражада ошкоралик билан амалга ошириш имконини беради.
3. Республика мулкини ва муниципал мулкни хусусийлаштиришни номарказлаштириш.
4. Ташқи экспертлар томонидан қийматни баҳоланиши:
Қонунда хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш ва хусусийлаштириладиган давлат мулкини баҳолаш учун масъулиятни ажратиш назарда тутилган.
5. Хусусийлаштириш усуллари:
Қонун билан хусусийлаштирилаётган давлат активларининг тури ва ҳолатига қараб қўлланилиши мумкин бўлган бир қанча хусусийлаштириш усуллари назарда тутилган. Бу эса муваффақиятга эришиш имкониятини оширади.
6. Харидорга қўйиладиган талаблар:
Қонуннинг 6-бобида белгиланган харидорларга қўйиладиган талаблар барқарор хусусийлаштиришга замин яратади.
7. Шартнома қоидалари.
8. Мажбуриятларни бажармаслик ёки ўз вақтида бажармаслик:
Менимча, бу тартиб ўта муҳим ҳисобланиб, аввалги позицияларни ўзгаришини англатади ва консультациялар давомида биз томонимиздан бир неча бор таъкидланган. Янги тартиб харидор шартнома шартларини бажармаган тақдирда музокаралар жараёнини бошлашга қаратилган.
Ўз навбатида, янги Қонунни ҳаётга татбиқ этишда ва келгуси хусусийлаштириш жараёнларида муваффақиятлар тилайман.