Бугунги кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабаевич Сардоба тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Зиядулла Данабаевични янги лавозим билан табриклаб, келгуси ишларига омад ва туман равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшишларида муваффақиятлар тилайди.