Жорий йил 17 август куни Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари учун “Коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг салбий оқибатлари” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Мазкур семинар Давактив агентлиги директори ўринбосари Мухаммадносир Кадиров бошчилигида бўлиб ўтди. Шу билан бирга, тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Сапаров ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузада коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг салбий оқибатлари ҳақида ҳамда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар бўйича коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларга чек қўйиш ҳақида батафсил тушунча берилди.
Шунингдек, Ш.Сапаров коррупцияни келтириб чиқарувчи сабабларни бирма бир келтириб ўтди. Бундан ташқари, коррупцияга имкон берувчи сабабларни бартараф этиш йўлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Хусусан, очиқлик ва ҳисобдорлик, бюрократик тўсиқларнинг бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, самарали ички назорат тизими, самарали ижтимоий ҳимоя, давлат хизматларини кўрсатишни рақамлаштириш, коррупцияга қарши экспертизани амалга оширишдир.
Мавзу юзасидан Давактив агентлиги ходимлари саволлар билан фаол иштирок этиб, қизиқтирган барча маълумотларни олишди ҳамда меҳнат фаолиятлари давомида манфаатлар тўқнашувига дуч келган тақдирда белгиланган тартибда ахборот беришлари зарурлиги тўғрисида яна бир бор хабардор бўлишди.