Янгиликлар

30 Май 2024

Ўзбекистон Республикасидаги амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари Швейцария-Осиё савдо палатаси учун тақдимот қилинди

Жорий йил 28 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари А. Миралиев Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўттган ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг 8-йиғилишида иштирок этди, ҳамда унинг бошчилигидаги Давактив вакилларидан иборат делегация аъзолари Швейцария-Осиё савдо палатаси директори бошчилигидаги делегация билан Цюрих шаҳрида учрашувлар ўтказди.

Маълумот учун: Швейцария-Осиё савдо палатаси (SACC) 2005 йилда ташкил топган ҳамда Швейцария ва Осиё ўртасидаги бизнес ва савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган компания ҳисобланади. Бугунги кунда компания Осия минтақасидаги 18 дан ортиқ давлатлар билан савдо алоқаларини ўрнатган.

Учрашув давомида А. Миралиев Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторни улушини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусийлаштириш жараёнлари ва ундаги имкониятлар бўйича батафсил тақдимот ўтказди.

Швейцария бизнес вакилларини малакатимиз иқтисодиётига инвестиция киритишларига чорлаб, хусусийлаштириш доирасида сотилиши белгиланган йирик давлат иштирокидаги корхоналар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Ўз навбатида, Швейцария-Осиё савдо палатаси директори Урс Люстенбергер Швейцария бизнес соҳа вакилларини ушбу имкониятлар билан таништириш ва қўшимча равишда аниқ соҳалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифини илгари сурди.

864 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu