Янгиликлар

31 Май 2024

“Ўзбекистон-Хитой” тўқимачилик форумида хусусийлаштириш жараёнлари тақдимот қилинди

Жорий йил 29 май куни Хитой Халқ Республикаси тўқимачилик корхоналари ва инвесторларини Ўзбекистонга кенг жалб қилиш, тўқимачилик саноатининг ҳозирги кундаги салоҳиятини оммага намойиш этиш ва савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон-Хитой” тўқимачилик форуми бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикасининг етакчи компаниялари вакиллари, маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар қатнашган форумда Давактив агентлиги ходими Санжар Тангриев ўз маърузаси билан иштирок этди.

Форум иштирокчиларига бугунги кунда хусусийлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди ҳамда хусусийлаштирилиши белгиланган текстиль ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, шу жумладан мазкур фаолиятни жорий этиш имкони бўлган кўчмас мулк объектлари тақдимот қилинди.

Шу билан бирга, хусусийлаштирилиши белгиланган активлар бўйича савдоларда “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали иштирок этиш юзасидан батафсил маълумотлар ва кўрсатмалар берилди.

814 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu