Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига
- Давлат активларини бошқариш агентлиги Низомига
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2019 йил ПҚ-4112-сонли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Қарорига
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2019 йил ВМҚ-404-сонли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига
Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва унинг идоравий мансуб тузилмалари, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади