Инвесторлар учун ҳуқуқий ҳимоя ва имтиёзлар

Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар

  • 25.12.2019 йилдаги ЎРҚ-598-сонли “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
  • 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сонли “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сонли “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сонли “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сонли “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси

Ҳуқуқлар ва кафолатлар

1

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик;
  • ошкоралик ва очиқлик;
  • инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;
  • адолатлилик ва инвестиция фаолияти субъектларининг тенглиги;
  • инвесторларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик;
  • инвесторларнинг виждонлилиги презумпцияси.
  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга оширишга, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилашга;
  • инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишга;
  • ўз инвестицияларига ва инвестиция фаолияти натижаларига эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга, шунингдек инвестиция фаолияти натижаларини сотишга ва олиб чиқишга;
  • инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадларни солиқлар, йиғимлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар (бундан буён матнда солиқлар ва тўловлар деб юритилади) тўланганидан сўнг мустақил ва эркин тарзда тасарруф этишга;
  • ўзи қабул қилган барча турдаги мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг таъминоти сифатида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан фойдаланишга;
  • ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинган тақдирда муносиб компенсация олишга;
  • кредитлар ва қарзлар тарзидаги пул маблағларини жалб этишга;
  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.
  • биржа, танлов ва тендер савдоларининг, электрон дўконларнинг ва ким ошди савдоларининг иштирокчиси бўлишга;
  • инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш юзасидан шартномалар тузишга;
  • агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзининг инвестор олдидаги мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб қилишга ҳақли.
    • чет эл инвестицияларини сақлаб туриш ёхуд кўпайтириш учун бошланғич ва қўшимча суммалар;
    • инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромад;
    • етказилган зарарларнинг ўрнини ушбу Қонунга мувофиқ қоплаш сифатида олинган маблағлар;
    • шартномалар шартларини бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;
    • чет эл инвестицияларини тўлиқ ёки қисман сотишдан тушган тушум;
    • низони ҳал қилиш оқибатида, шу жумладан ҳар қандай суд ёки арбитраж қарори оқибатида юзага келадиган тўловлар;
    • ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари;
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлар.
  • репатриация тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси) миқдорини камайтирувчи қўшимча талаблар жорий этилганда, бундан инвесторнинг маблағларини репатриация қилишни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тўловга лаёқатсиз ва банкрот бўлган ёки кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилган, жисмоний шахс бўлган чет эллик инвестор томонидан жиноий қилмишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолларда ёхуд суд ёки арбитраж қарорига мувофиқ шундай репатриация қилишни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда қонун ҳужжатларини инвесторларни камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида тўхтатиб туриш мустасно;
  • инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвестицияларнинг миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзидаги қўшимча талаблар жорий этилганда;
  • чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси корхоналарининг устав фондларидаги улушли иштироки бўйича чекловлар жорий этилганда;
  • чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш бўйича қўшимча тартиб-таомиллар, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилганда.
    • корхона ташкил этилганда — у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан;
    • мол-мулкни, улушларни, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан эмитентланган акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига, турар жойларга ва улар жойлашган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (жумладан, ижара асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини олишда — мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни мустаҳкамловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан;
    • интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини, патентларни, товар белгиларини, фойдали моделларни, саноат намуналарини, фирма номларини ва ноу-хауни, шунингдек ишчанлик обрўсини (гудвиллни) киритишда — интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан;
    • концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидиришга, ўзлаштиришга, қазиб олишга ёхуд улардан фойдаланишга доир концессияларни олишда — концессия шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан;
    • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасида бир вақтнинг ўзида инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлаб қўйган ҳолда инвестиция қилишда — шартнома кучга кирган санадан эътиборан;
    • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда инвестиция қилишда — инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолияти амалга оширилаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан.
    • инвесторларнинг ушбу модда учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган инвестициялари ёки бошқа активларининг минимал ҳажми билан чекланса;
    • камситилмайдиган асосда амалга оширилса;
    • етказилган зарарга монанд компенсация тўлаш билан бирга амалга оширилса. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишининг кафили сифатида иш юритади.
    • реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш учун фойдаланиладиган мақсаднинг қонунийлиги;
    • реквизициянинг (экспроприациянинг) миқдори;
    • реквизиция (экспроприация) қилинаётган инвестицияларни ва бошқа активларни баҳолаш;
    • тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг мувофиқлиги;
    • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш чоғида риоя этган тартиб-таомил.

Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий принциплари инвестиция қилиш ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнининг барча босқичларида қўлланилади.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси

2

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

Инвестор:

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси

3

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси:

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси

4

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

         Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўзлари ваколатли бўлган ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларни кўриши мумкин.

         Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция фаолиятига боғлиқ бўлмаган бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.

         Давлат инвесторларнинг фуқаролиги, яшаш жойи, иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жойи билан боғлиқ ҳолда, шунингдек инвесторларнинг ёки инвестицияларнинг келиб чиқиш мамлакатига қараб инвесторларни камситишга йўл қўймасликни кафолатлайди.

         Инвестор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги керак. Бунда давлат тадбиркорлик субъектининг ҳамтаъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) сифатида бошқа таъсисчилар (акциядорлар, иштирокчилар) каби тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади.

         Ушбу модданинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ қонун ҳужжатларини қабул қилишга, ўзгартиришга, тўлдиришга ёхуд бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси

5

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадлари солиқлар ва тўловлар тўланганидан кейин унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки улардан бошқа ҳар қандай усулда фойдаланилиши мумкин.

         Чет эл ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишни давлат органлари томонидан чеклаш ёхуд уларни мажбуран ечиб олиш фақат қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси

6

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

Инвесторларга солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан чет эл валютасидаги маблағларни Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон Республикасидан чекловларсиз эркин ўтказиш, шу жумладан валютани репатриация қилиш учун айирбошлаш кафолатланади. Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

         Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ давлат чет эллик инвесторнинг маблағларини репатриация қилишни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тўловга лаёқатсиз ва банкрот бўлган ёки кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилган, жисмоний шахс бўлган чет эллик инвестор томонидан жиноий қилмишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолларда ёхуд суд ёки арбитраж қарорига мувофиқ шундай репатриация қилишни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда қонун ҳужжатларини инвесторларни камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида тўхтатиб туриши мумкин.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси

7

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолиятини тугатиш ҳуқуқига эга.

         Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тугатгандан сўнг инвестиция фаолиятини тугатиш натижасида олинган ўз активларини нақд пул ёки натурал шаклда чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасига ёхуд бошқа кредиторларга нисбатан мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда эркин репатриация қилиш ҳуқуқига эга.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси

8

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Агар қонун ҳужжатларининг бажарилиши инвесторга ёки инвестицияларга зарар етказадиган бўлса, ушбу қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.

         Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари чет эл инвесторларига нисбатан инвестиция қилиш пайтидан эътиборан ўн йил мобайнида қўлланилади. Инвестор ўзининг инвестиция қилиш шарт-шароитларини яхшилайдиган янги қонун ҳужжатлари қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга.

         Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирган тақдирда, инвестиция қилиш пайтида амалда бўлган қонун ҳужжатларини ўн йил мобайнида қўллаш тўғрисидаги кафолат қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

         Инвестор учун ноқулай ўзгаришларга қарши кафолатларнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бошланади:

         Ушбу модда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигига доир манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилишга, ўзгартиришга, тўлдиришга ёхуд бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси

9

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Ҳамманинг эътибори учун расмий равишда эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжатлар сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди ва инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, ушбу ҳужжатлардаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун инвестиция фаолияти субъектларига нисбатан бирор-бир санкция қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

         Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан ўз расмий веб-сайтида инвестиция фаолияти соҳасида ўзининг иштироки ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборотни эълон қилиши шарт.

         Жисмоний ва юридик шахсларга очиқлик ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестиция фаолияти соҳасидаги фаолияти тўғрисида ва ўзлари қабул қилаётган қарорлар тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланиш имконияти таъминланади.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси

10

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Давлат инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

         Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари национализация қилинмайди.

         Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотийлар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳоллар мустасно.

         Инвестицияларни реквизиция ва экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор реквизиция ёки экспроприация қилишнинг қуйидаги талабларига риоя қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади:

         Инвестор суд ва арбитраж тартибида, хусусан, қуйидагилар юзасидан низолашишга ҳақли:

        Инвесторларнинг инвестицияларини ва таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий асосда амалга оширилади.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси

11

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Инвестицияларни ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режимини яратишни, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан давлат мониторинги ўтказилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаларига асосан бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси

12

Ҳуқуқ ва кафолатларнинг таркиби

         Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.

         Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.

         Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.

         Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.

Қонун хужжати

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 471-моддаси

ИМТИЁЗЛАР

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ:

Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
  • Давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш;
  • Солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;
  • Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.
  • Имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади:
  • Инвестициялар ҳажмига;
  • Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига;
  • Кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўринларини яратишга;
  • Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқларига.
Солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар қонунда белгиланган тартибда берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган преференциялар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан, шу жумладан муниципал объектларга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.
Имтиёзлар ва преференциялар тегишли ҳудудга инвестициялар киритишни назарда тутувчи инвесторларга мазкур ҳудуд инфратузилмасининг ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар юзасидан имтиёзлар қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ:

Божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қуйидагиларга нисбатан берилади, жумладан:
  • устав фондида (устав капиталида) чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;
  • чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, шунингдек инвестор томонидан божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулотга;
  • божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган бўлса. Олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона божларини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади;
  • хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар;
  • қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади;
  • вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, тижорат банклари томонидан хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар ўрнатилиши қатъиян тақиқланган ва бу ҳол қонунга хилоф деб ҳисобланади;
  • инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий компаниялар ишчилари учун виза тартибини соддалаштириш (кириш ва кўп марталик визаларни 12 ой муддатга расмийлаштириш)
  • хорижий инвесторларга ўзларининг инвестиция фаолиятини амалга оширишлари учун Давлат бюджети ва унинг ижроси, пул-кредит сиёсати, ташқи савдо ҳамда бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган иқтисодий ахборотлардан тизимли асосда белгиланган тартибда кенг фойдаланиш имкониятлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сонли Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сонлиФармонига мувофиқ:

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;

3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сонлиФармонига мувофиқ:

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи давлат мулки объектларининг сотиб олувчилари — ташкилотлар олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой муддатга янги сотиб олинаётган давлат мулки объектлари бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади.

33642 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu