Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш

СИЁСАТИ

(янги таҳрирда)

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (бундан буён матнда Сиёсат деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
  2. Сиёсат ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари - Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  3. Коррупцияга қарши курашиш тизими бошқаруви Агентлик фаолиятига қаратилган.
  4. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу сиёсатни фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
  5. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга бардам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт- шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

  1. Сиёсат Агентликнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятида коррупция билан боғлик ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
  2. Мазкур Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функсияларидан қатъий назар Агентлик билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига тадбиқ этилади.
  3. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларига ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Сиёсат билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
  4. Ушбу Сиёсат мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

алоқадор шахслар - ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;

иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;

коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида рухсат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;

контрагент (шартномавий шерик) - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупциявий ҳаракатлар - ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

коррупцияга қарши курашиш тизими - қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;

коррупциявий хавф-хатар - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан Агентлик номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;

манфаатлар тўқнашуви - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан Агентликнинг ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар - белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

ходим - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;

яқин қариндошлар - ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа- сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси.

 

2-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:

қонунийлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Агентлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

коррупцияга тоқатсизлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Агентликнинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик - Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Агентлик ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда Агентликнинг барча функсиялари ва йўналишларига интегратсия қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Агентлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Агентликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;

техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интегратсиялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;

тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш - Агентлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз ташкилот раҳбарига ёки Агентликнинг Ички назорат ва комплаенс хизматига мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўзларига юклатилган функсияларни бажаришда Агентлик фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш - коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари

  1. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
  2. Қуйидагилар Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:

а)  коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:

мазкур Сиёсат;

Агентлик марказий аппарати, таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари;

Агентлик тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;

Коррупцияга қарши бошқарув тизими талабларига риоя қилиш ва уни доимий равишда такомиллаштириб туриш мажбуриятини ўз ичига олади;

б) “Юқоридан қуйига муносабат” - Юқори даражада раҳбарлик намунаси:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;

Агентликнинг марказий аппарати, унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг хавф-хатарга эга функсиялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;

ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларида коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;

д)  коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари функсияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни аниқлайди ва баҳолайди;

коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпроқ учрайдиган функсияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматининг фаол кўллаб-қувватлаши ва назорати остида Агентликнинг тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;

Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъий назар уларни бошқариш заруратини тан олади;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Агентликнинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.

э) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар: Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Агентликнинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида таркибий тузилма – Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими ташкил этилган;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими Агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита Агентлик директорига бўйсунади, тегишли директор ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб борилади ва ўз фаолиятини тасдиқланган Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудий Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функсияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функсиялари Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ва бўйсунувдаги муассасаларда юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;

Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ва бўйсунувдаги муассасаларнинг коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчилари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорлик қилади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда ва ҳажмда ходимлар ва алоқадор шахсларнинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгар булади;

Бундан ташқари, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари одоб-ахлоқ комиссиялари ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси)дан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашуви тартибга солинмаган тақдирда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёхуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом асосида иш юритади;

ф)  аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз фаолияти ва функсияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизимини жорий этадилар.

Агентлик коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;

Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;

г)  ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш: коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Сиёсат ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Бундан ташқари, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида Агентлик ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Сиёсат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун Агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси (Кадрлар бошқармаси)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Сиёсатнинг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;

мазкур Сиёсат қоидаларини қўллаш ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига маслаҳатлар бериш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш қоидаларни киритиш;

тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;

контрагентларни коррупцияга қарши курашиш қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;

ҳ)  мониторинг, назорат ва ҳисобот:

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигида мониторинг ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолияти ва функсияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функсионал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг Агентликда коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб- таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Агентлик тизимидаги функсиялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;

ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлимига юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.

Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлимини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари Агентлик тизимидаги муассасалар раҳбарларининг чораклик ҳисоботларида ўз аксини топади.

и) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:

мазкур Сиёсатга амал қилиш ва Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар ва тамойилларни бузган Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар;

ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига ва Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлимига хабар беришлари шарт;

коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Агентлик тизимида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур сиёсат ва Агентликнинг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб- таомилларни бузган Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда Агентликнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган такдирда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) Агентлик манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.

  1. Агентлик тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъий назар Агентликнинг мулкига ўтказилади.
  3. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
  4. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топтан бўлиши;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 2 (икки) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.

  1. Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, ҳамкасабалар ва контрагентлар, ушбу Сиёсатнинг 16 ва 17-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Сиёсатнинг 15-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.
  2. Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш Агентлик директори ёки унинг ўринбосарларининг рухсати билан амалга оширилади.
  3. Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолларда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлимига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.

3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида уларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарма ва бўлим бошлиқларини мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

4. Текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш

  1. Турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда - “Текшириш обектлари”) фаолиятини ўрганишда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари:

-  манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;

-  обектни текшириш бир ходим томонидан амалга оширилмаслиги;

-  содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш обектга вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган обект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;

- текширилаётган обектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;

- текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари.

- Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари;

- агар текшириш обекти вакиллари Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига аниқланган қонунбузарликларни яшириш учун пора ва (ёки) бирон-бир моддий қимматлик ёки хизматларни таклиф қилса, текшириш гуруҳи раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари;

- текшириш обекти вакилларига Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг ахлоқий хулқ-автор тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлишлари шарт.

  1. Хизмат мажбуриятига давлат органлари ва ташкилотларини текшириш кирадиган Агентликнинг таркибий тузилмаларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш учун апеллятсия инстанциялари ташкил этилади.

5-§. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Агентлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар.
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:

эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигида давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Агентлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;

эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.

6. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари қонунда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда Агентликда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.

 

7. “Сирли мижоз” тадбири

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва тезлигини, шунингдек ҳаққоний ва очиқ танлов натижаларига кўра танлаб олинган мустақил компаниялар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллигини аниқлаш учун хизматларнинг ҳақиқий олувчилари сифатида алоҳида назорат тадбирлари ўтказилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида мустақил компания бундай хизматларнинг сифати, муддатлари, шартларини, шунингдек, Агентлик тизими ходимларининг белгиланган ахлоқ қоидаларига, шу жумладан ходимнинг пора олишга мойиллигини белгилаб боради.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўтказилган “сирли мижоз” тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқадилар ва коррупция хавфи аниқланган такдирда хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги ташаббус билан чиқадилар.

8. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини видеотасвирга олиш ва транслятсия қилиш

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупция хавфи юқори бўлган фаолияти (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари ва бошқалар) видео тасвири камераларга туширилиб, улар ушбу бўлимда сақланиб борилади.

Айрим жараёнларни онлайн транслятсиялари Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

9. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси

  1. Ички ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.

10. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига маслаҳат бериш

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Сиёсат қоидалари ёки Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволлар бўлса, улар Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар Агентлик тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда Агентликнинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, Агентлик тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Сиёсатнинг коррупцияга қарши талабларини бузиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.
  4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш мумкин:

Агентлик Ишонч телефон рақами “(071)259-21-37”;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати ходимлари телефон рақамлари;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати электрон почта манзили compliance@quallitygreen.com;

тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига.

  1. Агентлик тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Агентликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
  2. Аноним равишда (фақат Агентлик расмий веб-сайтидаги “Аноним мурожаат” канали орқали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:

Агентлик хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;

Агентлик зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:

тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Сиёсатни бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Агентликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

  1. Агентлик тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган Агентлик ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.
  2. Барча алоқа каналларининг ишлаши ва олинган хабарларни қайта ишлаш/кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Агентликнинг ички ҳужжатларида акс этган.

6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби

  1. Ушбу Сиёсат қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва тузатилиши керак:

коррупцияга қарши курашиш амалдаги сиёсат ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;

коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;

Агентлик тизимининг ташкилий тузилмаси ва (ёки) Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.

Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига киритиш учун коррупцияга қарши қоидалар (коррупцияга қарши шартлар)нинг мазмуни бўйича

АСОСИЙ ШАРТЛАР

  1. Ходим ушбу меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмаслик, бирон-бир шахс фойдасига ёки бирон бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик мажбуриятини олади.
  2. Ходим атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиши шарт.
  3. Ходим Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ички ҳужжатларига мувофиқ манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишини олдини олиш чораларини кўриши ва манфаатлар тўқнашуви ёки унинг келиб чиқиш эҳтимоли ҳақида ўзига маълум бўлиши билан дарҳол иш берувчини ёки унинг ўрнини босадиган шахсларни хабардор қилиши шарт.
  4. Агар ходим Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган ва содир этилиши режалаштирилаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фактларни аниқласа, у ушбу маълумотни алоқа каналлари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсатида кўрсатилган шахсларга тақдим этиши шарт.
  5. Ходим Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ички ҳужжатларида назарда тутилган коррупцияга қарши талабларни бузган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг (коррупцияга қарши курашиш шартлари) мазмуни бўйича

АСОСИЙ ШАРТЛАР

  1. Тарафлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмайдилар, шу жумладан, пора беришни таклиф қилмайди, ваъда бермайди, товламачилик қилмайди, пора сифатида пул тўламайди, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермайди ёки пора, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходими ўз хизмат мажбуриятларидан фойдаланган ҳолда пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракатларни содир этиши ёки содир этмаслиги шартлиги ёки мумкинлиги учун моддий қимматликлар ёки мулкий наф олмайди. Тарафлар ушбу ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишига кафолат беради.
  2. Агар шартнома бўйича бир Тараф Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимининг ахлоққа тўғри келмайдиган ва ушбу шартнома ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келадиган хатти-ҳаракатларига, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишга мажбурлашдан иборат бўлган фактлар дуч келса, бу ҳақда қуйидаги алоқа каналларидан бири орқали хабардор қилиши керак:

Агентлик Ишонч телефон рақами “(071)259-21-37”;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати ходимлари телефон рақамлари;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати электрон почта манзили cs@quallitygreen.com

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ

ҚОИДАЛАРИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда – Одоб-ахлоқ қоидалари) “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) тизимига кирувчи барча ташкилотлар, жумладан, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари (кейинги ўринларда – Агентлик тизими ташкилотлари) ходимлари (кейинги ўринларда – Агентлик тизими ходимлари)нинг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг қоидаларини белгилайди.

Мазкур Одоб-ахлоқ қоидалари Агентлик тизими ташкилотларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида тизимга бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда Агентлик тизими ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.

  1. Мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари;

уруғ-аймоқчилик - ходимнинг умумий аждодга эга бўлган муайян қариндошга мансублиги асосида учинчи шахсларга субъектив, илтифотли ва нохолис муносабатда бўлиш тарзидаги шахсий манфаати;

манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик Давлат хизматчисининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

контрагент – тизим ташкилотлари билан шартномавий муносабатларга киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, меҳнат муносабатлари бундан мустасно;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – Агентлик тизими ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

махаллийчилик - шахсни фақатгина қариндошлиги (қариндошини ҳамма билиши ёки машҳурлиги ва унинг жамоатчилик тан олганлиги) ва бундай шахснинг ҳокимият ваколатига эга бўлган органлардаги қариндошларининг хизмат мавқеи сабабли лавозимга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олмасдан ишга ёллаш, ротатсия қилиш ҳамда лавозимга тайинлаш;

непотизм (таниш-билишчилик) - ўзининг яқин қариндошлари ёки дўстларига асоссиз имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, бироқ қуйидаги вазиятлар билан чекланиб қолмаслик: яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар ҳисоблаш, Агентлик тизими зарарига яқин қариндошлари ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш;

ҳомийлик - ён босиш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклида ходимни юқорироқ лавозимдаги ходим томонидан ҳимоя қилиниши;

Агентлик тизим ходими – Агентлик тизими ташкилотлари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;

фаворитизм - Агентлик тизими ходими бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар манфаатларини бошқа шахс ва (ёки) шахслар гуруҳи манфаатларидан устун қўйиш, шу билан бирга, тизим ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозими бўйича кўтариш, мукофотларни ҳисоблаш ва давлат мукофотларига тавсия қилиш, меҳнат таътиллари бериш ёки санаториялар ва хориж сафарларига юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш навбатини, шунингдек, иш вақти ва навбатчилик графикларини белгилаш шулар жумласидандир.

  1. Агентлик тизими ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга ошириши шарт:

қонунийлик;

Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функсионал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;

хизмат сирини қатъий сақлаш;

мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

  1. Агентлик тизими ходимлари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти- ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;

масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;

хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;

оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъий назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;

жамиятда ахлоқнинг умумеътироф этилган қоидаларига амал қилиш.

  1. Агентлик тизими ходимлари ўз ваколатларини амалга ошираётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Одоб-ахлоқ қоидаларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
  2. Агентлик тизими ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мажбуриятига, фуқаролар эса Агентлик тизими ходимларидан мазкур қоидаларга мос бўлган касбий маданиятни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
  3. Агентлик тизими ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Агентлик тизими ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

  1. Агентлик тизими ходимлари мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларнинг талабларига риоя этишлари шарт ҳамда уларни билиш ва уларга риоя қилиш мажбурияти эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъий назар Агентлик тизими ташкилотларининг барча ходимларига тадбиқ этилади.
  2. Агентлик тизими ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, ҳудудий бошқармаси ва идоравий мансуб ташкилотлардаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом”да белгиланган.
  3. Агентлик тизими ходимларида мазкур Одоб-ахлоқ қоидалар, касбий хулқ-атвор ёки Агентликда тартиб-таомиллар билан боғлиқ ҳар қандай саволлар пайдо бўлганида улар ўзининг таркибий бўлинмаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида ички назорат ва комплаенс хизматига, шунингдек, “(71) 259 2137 Ишонч телефони”га маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

2-боб. Хизматдаги хулқ-атворнинг асосий тамойиллари ва қоидалари

  1. Агентлик тизими ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини қуйидаги тамойиллар асосида бажаришлари шарт:

қонунийлик – Агентлик тизими ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига сўзсиз риоя қиладилар ҳамда ўз хизмат мажбуриятларини мансаб йўриқномалари, меҳнат шартномалари, ички ҳужжатлар ва
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бажарадилар;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари Агентлик тизими ташкилотларининг олий қадрияти бўлиб ҳисобланади. Агентлик тизими ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймайдилар ва қонунбузарлик бўлган ҳолларда уларни тиклашга кўмаклашадилар.

ватанпарварлик ва хизмат бурчига содиқлик – Агентлик тизими ходимлари ўз фаолиятини маънавий ва ватанпарварлик қадриятлари, Ватанга садоқат, хизмат бурчига содиқлик асосида жамиятнинг Агентлик тизимига бўлган талабини ифодалаган ҳолда амалга оширадилар. Ўз хизмат бурчларини шахсий хайрихоҳлик, ўз манфаатлари ва мафкуравий қарашларидан қатъий назар бажарадилар;

давлат ва жамият манфаатларига садоқат – Агентлик тизими ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга ҳамда давлат ва жамият манфаатларини кўзлашга тўсқинлик қиладиган шахсий манфаатдорлиги таъсири билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзларини тийишлари лозим;

адолат, ҳалоллик ва холислик – Агентлик тизими ходимлари Агентликка мурожаат қилган барча шахсларга нисбатан адолатли, ҳалол ва холис муносабатда бўлишни таъминлайдилар;

профессионаллик ва компетентлилик – Агентлик тизими ходимлари Агентликнинг асосий қадрияти бўлиб ҳисобланади, уларнинг малакаси, ишончи, эзгу нияти, ҳамкорлиги ва жамоавий руҳи қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда Агентлик тизими ташкилотларини такомиллаштириш имконини беради. Агентлик тизими ходимлари профессионаллик, бенуқсон ишчанлик обрўси, жамоада қулай маънавий ва руҳий муҳитни яратишда ёрдам бериш, шунингдек, ҳамкасблари билан самарали билим ва тажриба алмашишни таъминлаши мажбурийдир;

самарадорлик ва тежамкорлик – Агентлик ўз фаолияти самарадорлигини эришилиши, шунингдек оширишни жамият ва давлат фаровонлигини ошириш имконини берадиган стратегик вазифалардан бири сифатида ички бошқарув, фуқаролар, ташкилотлар ва давлат органлари билан ўзаро алоқалар тизимини такомиллаштириш, инновацион технологияларни тадбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда кўриб чиқадилар. Агентлик тизим ходимлари, ўз навбатида, Агентликнинг мулкига, ўзининг ва бошқа ходимларнинг вақтига масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндашадилар.

 

3-боб. Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари

 

  1. Агентлик тизими ходимлари:

фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги;

ҳалол, адолатли ва камтар бўлиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийликни, адолатлиликни ва шаффофликни таъминлаши;

давлат ва жамият манфаатларига зарар етказувчи, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан тийилиши;

ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши;

давлат органлари ва ташкилотлари, тизим ходимлари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказмаслиги;

ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олмаслиги;

давлат мулкининг бут сақланишини таъминлаши, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши;

хизмат интизомига қатъий риоя қилиши, иш вақтидан оқилона ва самарали фойдаланиши;

аҳолининг давлат хизматлари истеъмолчиси сифатидаги талабларига мувофиқ доимий равишда фаолият сифатини ошириб бориш чораларини кўриши;

қонун билан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ва бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги;

касб этикаси ва ишчанлик услубига риоя этиши;

сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари манфаатлари йўлида хизмат мавқеи ва имкониятларидан фойдаланмаслиги керак.

  1. Агентлик тизими ходимлари ўзига бўйсунувчи ходимлардан улар меҳнат вазифасини бажараётган пайтда партия номидан сиёсий фаолият билан шуғулланишни талаб қилиши, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари фаолиятида иштирок этишга даъват этиши ёки мажбурлашига йўл қўйилмайди.

 

4-боб. Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари

 

  1. Агентлик тизими ходимлари хизмат фаолияти давомида қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши;

мамлакат шаънини эъзозлаш, давлат сиёсатига содиқ бўлиш;

ташқи сиёсат соҳасида давлат манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик;

хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;

юқори давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга бирон-бир шахс, гуруҳ ёки идоралар манфаати нуқтаи назаридан ёндашмаслик ҳамда уларнинг манфаатлари ифода этилишига йўл қўймаслик;

ҳар қандай қонунбузилишига, айниқса, коррупция ҳолатларига қарши муросасизлик билан курашиш;

хизмат сафарлари, назорат тадбирлари давомида меҳнат фаолияти билан боғлик бўлган хар қандай турдаги сарф-харажатларни бошқа шахслар ҳисобидан амалга оширмаслик;

Агентлик тизими ходимлари ёки бошқа шахслар томонидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга ундовчи мурожаатлар ҳақида, шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлар ҳақида ўзининг раҳбарига зудлик билан маълум қилиш;

чет эл фуқаролари билан алоҳида белгиланган тартибга зид равишда бевосита ёки бошқа шахслар орқали мулоқотга киришмаслик;

ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, уларнинг таъсиридан сақланиш, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;

ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан сақланиш;

давлат сири, қонун билан қўриқланадиган ва хизматга оид бошқа маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўриш, улардан қонунга зид равишда фойдаланмаслик;

ахборотларни тарқатиш қоидаларига риоя қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг белгиланган тартибига амал қилиш;

бириктирилган хизмат компютери ҳамда электрон ташувчиларидаги хизматга оид маълумотларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш ва уларни бошқа шахсларга тарқатилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслик;

фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслик;

меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиш;

ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиш;

жамоада соғлом маънавий муҳитни сақлаш чораларини кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳамда муддатларда қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилиш;

меҳнат жамоасида ишчанлик муҳитини шакллантириш ва уни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

меҳнат жамоасида ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини обрўсизлантирадиган шахсий ва касбий фазилатларини муҳокама қилишдан тийилиши керак.

  1. Раҳбарлар қуйидагиларга мажбур:

бўйсунувидаги тизим ходимларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш;

жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

ишдан ташқари вақтда қонунчиликка асосланган ҳолда ходимларни ишга жалб этмаслик, йиғилишлар ўтказмаслик;

ходимларни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;

кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик;

жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм кўринишларига йўл қўймаслик, шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг олдини олиш;

ходимларнинг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш;

ходимлар томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

бўйсунувидаги ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

ваколати доирасида шартномалар тузиш, танловлар ўтказиш ёки розилик бериш масалаларига холис, адолатли ва қонуний ёндашиш;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари  шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик.

  1. Раҳбарлар бўйсунувидаги ходимларга қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

 

5-боб. Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари

 

  1. Агентлик тизими ходимлари ишдан бўш вақтларида умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва уларга зид бўлган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт.
  2. Агентлик тизими ходимлари ишдан ташқари вақтда қуйидагиларга мажбур:

миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган идора ва ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан, бошқа мансабдор шахсларидан қимматбахо совға олмаслик;

хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган тартибга амал қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланмаслик, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

 

6- боб. Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари

 

  1. Агентлик тизими ходимлари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиши керак.
  2. Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.
  3. Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

  1. Агентлик тизими ташкилотлари фаолиятида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан Агентлик тизими ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, Агентлик тизими ташкилотларининг расмий вакиллари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.
  2. Агар оммавий баёнотда фуқароларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматини камситадиган иборалар бўлса, Агентлик тизими ходими ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини тан олиши ҳамда шаъни, қадр-қимматига ва ишчанлик обрўсига дахл қилинган фуқародан, агар қонун ҳужжатларида бошқа оқибатлар назарда тутилмаган бўлса, кечирим сўраши шарт.

 

7-боб. Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари

 

  1. Агентлик тизими ходимларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.
  2. Агентлик тизими ходимларининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.
  3. Ходимларнинг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниши расмийликни акс эттириши, ортиқча зеб-зийнатларсиз бўлиши, шунингдек меҳнат жамоасида миллий қадриятларимизни ҳурмат қилиши, атрофдагиларни эътиборини жалб қилишга олиб келадиган, калта, очиқ кийимлар, шунингдек спорт кийимларини киймасликлари (ишдан ташқари вақтлар ва дам олиш кунлари бундан мустасно) керак.

 

8-боб. Манфаатлар тўқнашуви

 

  1. Агентлик тизими ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.
  2. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ходимлар ўзининг раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шарт.

Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўришга мажбур.

 

9-боб. Агентлик тизими ходимларининг манфаатини ҳимоя қилиш

 

  1. Агентлик тизими ходимларини хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ таҳдид, ҳақорат, туҳмат ва қонунга хилоф бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш Агентлик тизими ташкилотлари ва ташкилотларининг раҳбари томонидан амалга оширилади.
  2. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилиш, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга оғдиришга қаратилган мурожаатлар, шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлар ҳақида хабар берган ходимларни вужудга келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

 

10-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш

 

  1. Агентлик тизими ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади.
  2. Агентлик тизими ташкилотларида лавозимга тайинланган ходимлар Кадрлар билан ишлаш хизматлари томонидан мазкур Одоб-ахлоқ қоидалари билан тилхат асосида имзо қўйдирган ҳолда таништирилади.
  3. Мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича хизмат текшируви Агентлик директорининг (ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) кўрсатмасига мувофиқ Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан ўтказилади.

Хизмат текширувини ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

11-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик

 

  1. Агентлик тизими ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан тизим ходимларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади:

огоҳлантириш;

узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;

Агентликнинг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.

  1. Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун Агентлик директорига тақдимнома киритиши мумкин.

Одоб-ахлоқ комиссияси одоб-ахлоқ қоидалари Агентлик раҳбарияти томонидан бузилган тақдирда, уларга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.

  1. Ходимларнинг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

 

12-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш киритиш тартиби

 

  1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Агентлик тизими ташкилотларининг тамойиллари ва талабларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилганда мазкур Одоб-ахлоқ қоидалари Агентлик директорининг буйруғига асосан қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, ҳудудий бошқармалари ва идоравий
мансуб ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгилайди.
  2. Ушбу Низом талаблари Агентлик тизимидаги барча ходимларга, уларнинг эгаллаб турган лавозими ва хизмат ваколатларидан катъи назар, кўлланилади.
  3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари;

уруғ-аймоқчилик - ходимнинг умумий аждодга эга бўлган муайян қариндошга мансублиги асосида учинчи шахсларга нисбатан субъектив, илтифотли ва нохолис муносабатда бўлиш шаклидаги шахсий манфаатининг намоён этилиши;

манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

маҳаллийчилик - шахсни фақатгина қариндошлиги (қариндошни ҳамма билиши/машҳурлиги ва унинг жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилганлиги) ва бундай шахснинг ҳокимият ваколатига эга бўлган органлардаги қариндошларининг хизмат мавқеи сабабли лавозимга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олмасдан ишга ёллаш, ротация қилиш, лавозимга тайинлаш;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий ва бошка тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

непотизм (таниш-билишчилик) - ўзининг яқин қариндошлари ёки дўстларига ғайриқонуний имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, шунингдек, яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар хисоблаш, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари манфаатлари зарарига яқин қариндошлари ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлашлар;

ҳомийлик - ён босиш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимини юқорироқ лавозимдаги ходим томонидан химоя қилиниши;

потенциал манфаатлар тўқнашуви - ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва (ёки) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан боғлиқ бўлган шахснинг шахсий манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) муайян вазиятлар юзага келганда, улар Агентликнинг манфаатларига қарама-қарши бўлиши ва Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган вазият;

манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш – ходимлар томонидан потенциалли ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида эълон қилиш тартиб-таомили;

ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви – ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва (ёки) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ёки идоравий мансуб ташкилотлари билан боғлик бўлган шахснинг шахсий манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) Агентлик манфаатларига бевосита ёки билвосита қарама-қарши бўлган вазият;

алоқадор шахслар – ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;

манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ходимларининг хизмат мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаслиги ҳолати ва (ёки) манфаатлар тўқнашуви юзага келганда уларнинг манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларидан устун келиши хавфини камайтириш ёки бартараф этиш;

фаворитизм - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ёки идоравий мансуб ташкилотлари ходими бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар манфаатларини бошқа шахс ва (ёки) шахслар гуруҳи манфаатларидан устун қўйиш, шу билан бирга, Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозими бўйича кўтариш, мукофотларни ҳисоблаш ва давлат мукофотларига тавсия қилиш, меҳнат таътиллари бериш ёки санаториялар ва хориж сафарларига юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш навбатини, шунингдек, иш вақти ва навбатчилик графикларини белгилаш шулар жумласидандир.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг ходимлари манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида қуйидаги асосий принципларга риоя қилишлари шарт:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда давлат манфаатларини шахсий манфаатдорлигидан устун қўйиши;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан ошкоралик, виждонлилик холислик асосида қарорлар қабул қилиниши;

ходимлар томонидан потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича профилактик чораларнинг устуворлиги;

манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини кўриб чиқиш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда жамоавийликка амал қилиши;

манфаатлар тўқнашуви аломатлари билан тавсифланган вазиятларни кўриб чиқиш, баҳолаш ва ҳал қилишга холис ёндашуви;

ушбу Низомда белгиланган тартибда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан тақдим этилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

агар ходим бирон-бир қарор қабул қилишдан аввал ёки ўзига юклатилган функцияларни бажаришдан олдин манфаатлар тўқнашуви тўғрисида тегишли тартибда хабар берган ҳамда Агентлик манфаатлари фойдасига ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайёр бўлса, уни ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги сабабли ишдан бўшатилишига йўл кўйилмаслиги.

 

2-боб. Масъул таркибий бўлинмалар
ходимларининг мажбуриятлари ва ваколатлари

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришида ва (ёки) Агентликнинг манфаатларини ифодалашда ушбу Низомда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашлари шарт.
  2. Хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари:

ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиши;

фақат Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларини кўзлаши;

ўз хизмат мавқеидан фақат Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларида фойдаланиши;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига зид келадиган ёки зид келиши мумкин бўлган шахсий манфаатлар тўғрисида Агентликнинг Ички назорат ва комплаенс хизматини хабардор килиши;

непотизм (қариндошлик), ҳомийлик, фаворитизм, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликнинг намоён бўлишига қатъий чек қўйиши;

потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилиши;

ўзининг яқин қариндошлари ва алоқадор шахслари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини, ўзининг ва уларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларидаги иштироки ҳақидаги маълумотларни ҳалол, тўлиқ ва виждонан ошкор қилиши шарт.

  1. Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходими қуйидаги ҳолларда манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши керак, агар:

ходимнинг бевосита бўйсунувида яқин қариндошлари ва (ёки) алоқадор шахслар бўлса;

ходим яқин қариндошлари ва (ёки) алоқадор шахсларга нисбатан ходимларга (жумладан, иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш, мукофотлар, устамаларга тақдим этиш ва уларнинг миқдорини белгилашга) оид қарорлар қабул қилишда иштирок этса;

ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари тижорат ташкилотларида улушларга ёки акцияларга эга бўлса (Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно);

ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари нодавлат нотижорат ташкилотининг бошқарувида маълум бир лавозимни эгаллаб турган бўлса;

ходим ўзининг яқин қариндошлари ва (ёки) у билан алоқадор шахслар ишлайдиган Агентлик назорати остидаги ташкилотларининг фаолиятини назорат қилишнинг алоҳида функцияларини бажарса;

ходим Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ўзининг шахсий манфаатдорлиги бўлган товарлар, ишлар ёки хизматларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилишда иштирок этса.

  1. Ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолатларда ҳам манфаатлар тўқнашуви вужудга келиши мумкин. Манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигини аниқлаш учун ҳар бир вазият барча ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади. Ушбу Низомда назарда тутилмаган янги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур Низомга ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши лозим.
  2. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

3-боб. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги
маълумотларни ошкор қилиш ва кўриб чиқиш тартиби

  1. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида вакант бўлган бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш;

манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш (ҳар йиллик декларация);

потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви факти бўйича маълумотларни ошкора қилиш.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг бўш иш жойларига номзодларнинг, ходимларнинг уларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш Кадрлар бошқармаси/бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади:

маълумотнома-объективка ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги (ходим томонидан ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳужжатларни аввал тақдим этганлигидан қатъи назар) маълумотлар (яқин қариндошлар, алоқадор шахслар, устав капиталида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг улуши бўлган юридик шахслар, нодавлат нотижорат ташкилотларида ходимнинг ва (ёки) унинг раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган яқин қариндошларининг иштироки);

ишга қабул қилинаётганида манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза тўлдирилади.

  1. Манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ходим томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими уларда манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки йўқлиги бўйича текширади. Манфаатлар тўқнашуви аниқланганида Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими ушбу ходимнинг бевосита раҳбарига мазкур манфаатлар тўқнашуви ва уни ҳал қилиш учун чора кўриш зарурлиги ҳақида ёзма шаклда хабар қилади;

ходимнинг бевосита раҳбари ушбу маълумотни олган пайтдан бошлаб манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш чораларини кўради ва бу ҳақда ёзма шаклда хизмат хати кўринишида Кадрлар бошқармаси/бўлимига хабар қилади;

Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими ходимнинг бевосита раҳбаридан кўрилган чоралар билан хизмат хатини олган пайтдан бошлаб 5 иш куни ичида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллигини кўриб чиқиш учун аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг Одоб-ахлоқ комиссиясининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича чоралар кўриш юзасидан қарор Агентликнинг Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинади.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходими манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ротация/лавозимга тайинланишда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақида ариза бериш ва ҳар йили мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза топшириш йули билан ҳар йили ошкор қилиши лозим.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг барча ходимлари ҳисобот даврида юз берган воқеалар ва ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида Кадрлар бошқармаси/бўлимига бир йилда бир марта хабар бериши шарт;

Агентлик Кадрлар бошқармаси/бўлимига томонидан ҳар йили 15 январгача Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимларида манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ҳақида хабар бериш зарурлиги тўғрисида топшириқ берилади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари хар йили 15 февралгача манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ротация/лавозимга тайинланишда ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ҳар йили ариза топширишда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақидаги аризани тўлиқ ва тўғри тўлдиришлари ва тўлдирилган аризани Кадрлар бошқармаси/бўлимига тақдим қилишлари лозим;

Агентлик Ташкилий-назорат бошқармаси ходимларда манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ҳақида хабар бериш зарурлиги тўғрисидаги топшириқни барча Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими 10 мартгача манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини кўрсатган ходимларни аниқлаш учун манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида олинган аризаларни таҳлил килади;

бундай ходимлар ҳақидаги маълумот уларнинг бевосита раҳбарларига етказилади ҳамда Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясига ёки Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига юборилади (агарда, Агентлик Одоб-ахлоқ комиссия аъзоларида манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда);

Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси ходимнинг бевосита раҳбари ва (зарурат бўлганда) ходим иштирокида 20 мартгача манфаатлар тўқнашуви ҳолатини кўриб чиқади ва манфаатлар тўқнашуви билан тавсифланадиган вазиятларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ёки манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги ҳақида қарор чиқаради;

манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ва уларни ҳал қилиш бўйича мўлжалланаётган чоралар ҳақидаги якуний қарор Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомасига киритилади ва ходимга етказилади. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш устидан назорат қилиш бўйича жавобгарлик ходимнинг бевосита раҳбари зиммасида бўлади;

Агентлик Кадрлар бошқармаси/бўлимига томонидан 25 мартгача мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари реестрига киритиладиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақидаги электрон маълумотларни жамлайди ва сақлайди;

ҳар йили I чоракда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати Агентликнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш, аниклаш ва ҳал қилиш бўйича статистика таҳлилини Агентлик Директорига киритади.

  1. Мавжуд ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг келиб чиқиши факти бўйича маълумотларни ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ҳар қандай ходимида манфаатлар тўқнашуви келиб чиққанда, у бу ҳақда бевосита раҳбарига ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви сифатида тавсифланадиган ҳолатни батафсил баён этиб мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабар бериши лозим;

кўрсатилган маълумот ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви келиб чиккан ёки ходимга манфаатлар тўқнашуви маълум бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида ёзма шаклда тақдим этилиши керак;

ходимнинг бевосита раҳбари ходимдан ёзма хабарни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни кўриб чиқиши ва манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганида ходимнинг манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиш эҳтимоли ҳақидаги хабарномасида тегишли маълумотни тўлдириб, уни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва қабул қилиш лозим;

хабарнома ходим томонидан бир иш куни ичида Кадрлар бошқармаси/бўлимига рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим этилади;

Кадрлар бошқармаси/бўлими хабарномани олиб, бир иш куни ичида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллиги ҳақида қарор чиқариш учун Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг энг яқин вақтдаги мажлиси кун тартибига киритиши лозим. Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг қарори Одоб-ахлоқ комиссиясининг мажлиси баённомасига киритилади ва ходимга у тузилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилинади. Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг аъзоси, агар унда Комиссия мажлисида манфаатлар тўқнашуви кўриб чиқилаётган ходимга нисбатан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда қарор қабул қилишда иштирок этмайди;

агар манфаатлар тўқнашуви билан боғлик бўлган аниқ вазият Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг аъзоларига алоқадор бўлса, бундай маълумотлар олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига тақдим этилиши лозим;

манфаатлар тўқнашувининг ҳал этилишига қараб Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилинади ҳамда ҳал қилиш учун Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарига кўриб чиқишга тақдим этилади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан ошкор этилган мавжуд ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви ҳамда уларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг мажлиси баённомаси тузилганидан сўнг уч иш куни ичида Реестрда акс эттирилади.

 

4-боб. Манфаатлар тўқнашувини
ҳал қилиш чоралари

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларининг бузилишини олдини олиш учун мавжуд манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш чоралари имкон қадар тезроқ амалга оширилиши лозим.
  2. Давлат активларини бошқариш агентлигида манфаатлар тўқнашувларини бошқаришда қуйидаги чоралар белгиланиши керак:

бевосита бўйсунадиган ходимни яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахс бўйсунувига ўтказиш;

манфаатлар тўқнашуви предмети бўлган масалаларни муҳокама қилишда ва улар бўйича қарор чиқариш жараёнида қатнашишдан ходимнинг ўз ихтиёрига кўра четлашиш/ўзини ўзи рад этиши ёки уни мажбуран (доимий ёки вақтинча) четлаштирилиши;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун ходимнинг лавозим мажбуриятлари доирасини қайта кўриш;

ходим томонидан унинг шахсий манфаатдорлиги бўлган ва манфаатлар тўқнашуви предмети бўлган Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг маълумотлари ва хужжатларидан фойдаланилишини чеклаш;

юқорироқ лавозимни эгаллаб турган яқин қариндош ва (ёки) алоқадор шахсга нисбатан лавозимни кўтариш, фаолиятини баҳолаш, мукофот пулларини тўлаш ва иш ҳаққига устамаларни ҳисоблаш, ўқишга ва тренингларга ҳамда ҳар қандай масалалар бўйича хорижга юбориш, меҳнат таътилига чиқишга розилик бериш ва иш ҳаққини назорат қилиш ҳақида жамоавий тарзда қарор қабул қилинишини таъминлаш;

ходимни манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлмаган меҳнатга оид функцияларни бажаришини назарда тутадиган лавозимга ўтказиш ва бошқа ҳолатлар.

  1. Истисно ҳолатларда, ушбу Низомнинг 13-бандида санаб ўтилган чоралар манфаатлар тўқнашувини тўлиқ тартибга солмаган тақдирда, қуйидаги тартибга солиш чоралари кўрилиши мумкин:

ходим томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига тўқнаш келадиган шахсий манфаатдорлигидан воз кечиши;

ходим томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига тўқнаш келадиган шахсий манфаатдорлигидан воз кечмаганда уни ишдан бўшатиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш)га тавсия бериш.

  1. Ҳар бир вазиятда, манфаатлар тўқнашуви предметини белгилаб берадиган фактдан келиб чиқиб, ходим билан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг келишувига кўра уни ҳал қилишнинг бошқа чоралари қўлланилиши мумкин. Кўриладиган барча чоралар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши ва мазкур Низомда белгиланган тамойилларни амалга оширишни таъминлаши лозим.

5-боб. Ахборотнинг конфиденциаллиги

  1. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда қатнашадиган ходимлар олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва ушбу маълумотлардан фақат кўриб чиқиш, ҳисобга олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда ушбу жараённи назорат қилиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фойдаланилишини таъминлаши лозим.
  2. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимларида манфаатлар тўқнашуви факти ёки гумони ҳақидаги хабар билан Агентликка мурожаат қилинганида уни кўриб чиқиш Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими томонидан амалга оширилади.
    Агентликнинг конфиденциал маълумотларнинг умумий РЎЙХАТИ:
    Ходимларни шахсий маълумотлари, Меҳнат шартномалар, Меҳнат дафтарчалар, Шахсий йиғма жилдлар, Яқин қариндошлар тўғрисидаги маълумотлар, Ҳарбий хизмат гувоҳнома нусхалари, Кадрларга оид шахсий таркиб буйруқлари, Захирадаги ходимлар бўйича маълумотлар, Хорижга чиқиш паспортлари, Бухгалтерия бўйича “Бош-журнал китоби”,  Банк ҳисоботлар, тўлов топшириқлар, Бирламчи бухгалтерия ҳужжатлар, Иш ҳақи бўйича китоблар, Агентлик банк ҳисоб рақамлари тўғрисида маълумот, Ходимларни пластик карталари бўйича маълумот, Ходимларни иш ҳақи тўғрисида маълумот,  Жамғарма пенсия тизимидаги ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варағига бадаллар тўғрисидаги маълумотлар, Мурожаат этган юридик шахсларни молия-хўжалик ҳисоботлари, Мурожаат этган юридик шахсларни статистик ҳисоботлари, Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “ишонч телефони”га мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумот ва мурожаатлар юзасидан ўрганиш материаллари, Агентликнинг аноним қути ва аноним электрон почтасига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида маълумот, Бошқарма ва бўлимларнинг архив маълумотлари, ХДФУ грифидаги ҳужжатлар, Агентликга келиб тушган тижорат сири бўлган маълумотлар.

6-боб. Реестрни юритиш
ва сақлашга қўйиладиган талаблар

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг ҳисобини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш йули билан ўз вақтида ва тўлиқ юритишлари шарт.
  2. Агентликнинг ҳар бир ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими тегишли Агентлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг ҳисобини ўз вақтида ва тўлиқ юритилишига жавобгар ҳисобланади.
  3. Агентлик Кадрлар бошқармаси манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Реестрини ҳар чоракда (ёки заруратга кўра) йиғиш ва умумлаштириш йўли билан тўплаши лозим.
  4. Маълумот Реестрга қуйидаги ҳолларда киритилиши керак:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилишда – Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомаси тузилган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, агар номзод манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақида аризада манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигини кўрсатган бўлса ва Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкинлиги фактини тасдиқласа;

лавозимга тайинлаш/ротация вақтида манфаатлар тўқнашувини ошкор килишда - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбари томонидан буйруқ имзоланган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан;

манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишига кўра – Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомаси тузилган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, агар Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкинлиги фактини тасдиқласа;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ҳар йили декларация қилинганда - мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан Реестрга маълумот киритиш ҳақида бевосита кўрсатма бўлганида коррупциявий тавсифдаги маълумотни хабар килиш учун манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ҳақида алоқа каналларидан олинган маълумот тасдиқланганда;

ички хизмат текширувлари ўтказилганда ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва талабларига риоя қилиниши мониторинг қилинганда ҳамда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан Реестрга маълумот киритиш ҳақида бевосита кўрсатма бўлганида.

Ходимларнинг манфаатлар тўқнашувига тегишли бўлган ариза ва хабарномалари ҳамда бошқа маълумотлар Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлимида сақланиши шарт.

 

7-боб. Жавобгарлик

  1. Эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, барча ходимлар, ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиш, шунингдек, ўз манфаатларининг тўқнашуви тўғрисида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига ўз вақтида ва тўлиқ маълумот бериш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
  2. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари келиб чиққан ходимлар тегишли маълумотни таҳлил қилиш ва бошқа текширишларни ўтказишда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг масъул шахсларига кўмаклашишлари лозим.
  3. Ходимнинг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни яшириши ва (ёки) қасддан ўз вақтида ёки тўлиқ ошкор этмаслиги, Агентлик манфаатларининг бузилишига олиб келганлиги ёки олиб келмаганлигидан қатъи назар, қабул қилинган аҳлоқий нормалар, меҳнат интизоми ҳамда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ички талаблари бузилиши сифатида қаралади.
  4. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш, кўриб чиқиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича масъул ходимлар, шу жумладан ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколатига эга ходимлар томонидан ахборот конфеденциаллигининг ҳар қандай кўринишда бузилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  5. Ходимда у онгли равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда масъул мансабдор шахсларга хабар бермаган, хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаслигига олиб келган ва (ёки) Агентлик манфаатларининг бузилишига олиб келган манфаатлар тўқнашуви аниқланганда, бундай ходим Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Агентликнинг ички меҳнат ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда интизомий жавогарликка тортилиши мумкин.
27874 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текстPowered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu