Агентликнинг Халқаро ҳамкорлик фаолияти тўғрисида таҳлилий маълумотнома
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Халқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармаси (бундан буён матнда – Бошқарма деб юритилади) Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бошқарма Агентликнинг 2019 йил 30 сентябрдаги
209К-ЛС-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.
Қуйидагилар Бошқарма фаолият йўналиши хисобланади:
Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва кенгайтириш;
Агентлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрувчи делегациялар билан учрашув ва музокараларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда якуни бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминлаш;
Агентлик томонидан халқаро молия институтлари билан биргаликда амалга оширилаётган грант дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этиш, грант маблағлари доирасида хорижий консультант ва экспертлар жалб этилишини ташкиллаштириш;
хорижий Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда чет эл компаниялари билан биргаликда Агентлик фаолиятига оид масалалар юзасидан семинарлар, ўқув курслари, маълумот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, амалга оширилишини ташкил этиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг чет эл мамлакатлари билан Ҳукуматлараро (ҳамда Идоралараро) комиссиялари ишида Агентлик фаолиятига оид масалаларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси судларининг мулкни давлат даромадига ўтказишга оид тегишли ажримларини уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли органларини ўрнатилган тартибда юбориш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар фаолиятига қўшилиши, жумладан Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги масаласида Агентлик фаолиятига оид масалалар юзасидан белгиланган тартибда иштирок этиш;
соҳага тегишли давлатлараро шартномалар, халқаро лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
шунингдек, Агентликнинг хорижий ҳамкорлари (халқаро молиявий институтлар, хорижий инвесторлар ва экспертлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, ҳорижий ташкилотлар) билан муносабатларни ўрнатиш, ривожлантириш ва ҳамкорликда тадбирларни амалга оширишда Агентлик номидан ягона расмий координатор ҳисобланади.
Қуйидагилар Бошқарма фаолият йўналиши тартиби хисобланди:
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар билан Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича, жумладан уларнинг мурожаатига асосан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг реестрини юритиш, учрашувлар натижаси бўйича Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ижро этилишини ташкил этиш;
Агентликка тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва ваколатли вазирлик ва идоралари тимсолида) хорижий Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда чет эл компаниялари билан тузган келишув ва шартномаларини ўрганиб чиқиш ва тегишлилиги бўйича юклатилган топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш;
хорижий Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда чет эл компаниялари билан биргаликда семинарлар, ўқув курслари, маълумот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, амалга оширилишини ташкил этиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда таркибий бўлинмалари масъул ходимларининг халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг чет эл мамлакатларига хизмат сафарлари, малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларидаги иштироки бўйича мониторинг юритиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг чет эл мамлакатлари билан Ҳукуматлараро (ҳамда Идоралараро) комиссиялари ишида Агентлик фаолиятига оид масалаларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши бўйича йиғилишларда Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда иштирок этиш;
соҳага тегишли давлатлараро шартномалар, халқаро лойиҳа ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, заруратга кўра консультант ва экспертларни жалб этиш;
етакчи хорижий компаниялар, ташкилот ва агентликларининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида иш тажрибасини ўрганиш ҳамда уларнинг илғор жиҳатларини Агентлик тизимида тадбиқ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий мамлакатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан ўрнатилган тартибда мунтазам алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
бошқарма қонун ҳужжатларига, Ҳайъат қарорлари ва Агентлик директори топшириғига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бошқармага юклатилган вазифалар доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;
белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан ўрнатилган тартибда бошқарма фаолиятида керакли ва муҳим бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан хорижий ташкилотларни жалб этиш бўйича таклиф киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар, чет элда жойлашган мулкни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари эҳтиёжи учун ўша жойдаги давлат ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат идорларининг хорижий ваколатхоналари билан келишган ҳолда вақтинча беғараз бериш бўйича таклиф киритиш;
талабнома ва буюртмага биноан умумий асосларда зарур техник воситаларни, жихозларни, иш юритиш ашёларини олиш;
Бошқарма қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Бошқарманинг ўзига юклатилган вазифаларини амалга оширишда зарур бўлган ахборотларни олиш бўйича талаблари Агентлик Марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари учун мажбурийдир.