Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
- Баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради, баҳоловчиларни тоифалайди;
- Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;
- Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
- Худудий бошқармалар билан бирга риэлторлик фаолиятини ташкил этилишини назорат қилади;
- Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиради ва тартибга солади;
- Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятига оид халқаро тажрибани ўрганади ва амалиётга тадбиқ этади;
- Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этади;
- Баҳолаш ва риэлторлик соҳаларидаги жамоат бирлашмалари билан хамкорлик фаолиятини юритади;
Фаолият йўналишининг тартиби:
- Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида Қонунчилик ва қонуности хужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
- баҳолаш ва риэлторлик фаолияти масалаларида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунийликни таъминлаш мақсадида суд инстанцияларига мурожаатлар ташаббусини кўтариш;
- ҳудудий бошқармалар томондан риэлторлик фаолиятини ташкил этилишини таҳлил ва назорат қилиш;
- Баҳолаш ва риэлторлик малака сертификатларини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш;
- Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда бахоланувчи объектларни бахолаш материалларини экспертизадан ўтказиш буйича Эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш.
- баҳоловчи ва риэлторлик жамоат ташкилотлари билан хамкорлик фаолиятини доимий юритган ҳолда соҳага оид муаммоларни бартараф этиш ва соҳани ривожлантириш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
- баҳоловчи ва риэлторларни тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув марказларнинг намунавий дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш васифатли таълим жараёнини ташкил этишда кўмаклашиш.
10781 Чоп этиш